Раҳбарлар, амалдорлар, бойлар қаршисида етти букилиб эҳтиром қиламиз-у, лекин подшоҳларнинг Роббиси Аллоҳнинг ҳузурида, товуқ дон чўқигандек сажда қиламиз.
Хорижга бориб, етти ёт бегона, ғайридин чол ёки кампирни кетини тозалаймиз-у, лекин отамиз ва онамизга пайпоқ ҳам олиб бермаймиз.
Артистни, футболчини кўрсак "думимизни ликиллатиб" ишини (бепул) битириб берамиз-у, фақир қўшнимиз, қариндошимиз бўлган отахонни кўча бошигача элтиб қўйишга малолланамиз.
Тазйиқни, вақтни, ишни баҳона қилиб масжид остонасини ҳатлаб ўтмаймиз-у, ишимиз тушиб турадиган кишининг отаси-онаси ўлса, биринчи сафда намоз ўқиймиз.
Ҳафталаб, ойлаб Бомдод намозига турмаймиз-у, лекин қудамиз, нозик танишимиз наҳорга ошга айтган бўлса ухламасдан бўлса ҳам борамиз.
Эҳтиёжманд эшик қоқса дардимизни дастурхон қилиб, тақиллатгани учун афсуслантириб кузатамиз-у, лекин, тўйларимиз, ўтиришларимиз учун миллионлаб сочиб ташлаймиз.
Соатлаб фейсбукда, телевизор, компьютер қаршисида ётамиз-у, лекин тафсирлар, «Кифоя» ёки бирор китобни тўлиқ ўқимаганмиз.
Мусулмон диёрлардаги муслим ва муслималарга хаёлан ёрдам кўрсатиб, тилда қаҳрамонликлар қиламиз-у, ватандошимиз, ҳамюртимиз, қўшнимиз очликдан, дорисизликдан ўлиб кетса ҳам бепарво кузатамиз.
Дўзахдан қўрқишимизни, ундан паноҳ беришини сўраймиз-у, лекин етим ҳақини хотиржам ҳазм қилиб ташлаймиз.
Буни соатлаб, саҳифалаб давом эттириш мумкин. Менга қизиғи, нега биз шундаймиз?!
Нима бизлар Жаннат хабарини олиб бўлганмизми ёки ҳали Жаннатга тўлиқ ишонмаймизми?
Жаннатга кириш арзон ва осон эмас биродарим!
Абдулқодир НАБИЕВ
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Россия Украинага “зудлик билан” маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин