ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар бугун эрталабдан дўконларга «ҳужум» уюштиришингизни маслаҳат беришади. Йўқ, дўконни тунаш, ўғирлик, босқинчилик учун эмас, ёқимли харидларни амалга ошириш учун чопинг. Пул етарли. Кайфиятингиз аъло даражада. Демак, сиз ҳам бошқалар каби янги кийимлар сотиб олишга ҳақлисиз. Саломатлик масаласида ҳам бугун муаммо туғилмайди иншооллоҳ. Лекин спортнинг экстремал ва фаол турлари билан шуғулланишингиз тавсия этилмайди. Яхшиси, кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Сизга шу сайр ёрдам бера олади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
7 август куни айтарли шов-шувли ҳодиса юз бермайди. Ишда мушкулотлар кўзга ташланиши мумкин. Бироқ улар сизга чўт эмас. Бир уринишда қойиллата оласиз. Муваффақиятларингизни кўриб баъзи ҳамкасблар ҳасад қилишга ўтишлари мумкин. Қайғурманг, улар ҳасад қилаверади, сизга Оллоҳ бераверади. Тадбиркор бўлсангиз, фойдали шартномалар тузиш бобида тушадиган таклифларни рад этманг. Улар сизга келажак эшикларини очиб беради, мўмай даромад келтиради.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Куннинг биринчи ярмида оила қурмаганлар ҳаётида романтик учрашувлар кўзга ташланиши мумкин. Бу учрашув фақат яхшилик учун хизмат қилади. Куннинг иккинчи ярмида анча йиллардан бери кўришмаган дўстингизни учратиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун оиласизлар мабодо шаҳарда яшашса, тунги клуб, кўнгилочар масканларга ташриф буюришлари кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
7 август сиз учун хайрли бошланади. Жамоадаги баъзи ҳамкасблар билан муносабатларни янада мустаҳкамлаб оласиз. Бу, айниқса, яқиндагина ишга жойлашганлар учун муҳим аҳамият касб этади. Шу баҳонада ҳамкасбларга профессионаллигингизни намойиш этасиз. Тадбиркорликка энди-энди қўл урганлар ҳозирча бошқаларнинг лойиҳасига шериклик қилиб туришлари керак. Шахсий лойиҳангизни тузишга ҳали вақт бор. Арзимас ишларни деб катта пул тикишдан сақланинг. Кечқурун вақтингизни севимли хоббингизга сарфласангиз ҳам зиён қилмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун ҳар жабҳада танаффуслар қилишингиз учун имкониятлар етарли. Агар кучингизни қаерга сарфлашни билмаётган бўлсангиз, спорт машғулотлари билан банд бўлинг. Оила қурмаган бўлсангиз, ўзингиз ёқтирган инсоннинг қалбини забт этишингиз учун қулай вазиятлар бир дунё. Қариндошлар танқид остига олишса, хотиржамлик билан қабул қилинг. Беҳуда асаббузарликдан барака топмайсиз. Ундан кўра саломатликни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Омадингизни берсин!
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
7 август куни иш жойингиздаги юмушларни ўз вақтида, сифатли адо этиш учун ўзингизга бўлган чексиз ишонч керак бўлади. Ҳар бир майда туюлган ишга ҳам алоҳида меҳр билан ёндашинг. Шунда хатоларга йўл қўймайсиз, пулингизга пул қўшила боради. Муҳаббатда ўта тиришқоқлик талаб этилади. Агар бўлғуси жуфтини ранжитиб қўйганлар бўлса, худди ўша тиришқоқлик ёрдамида айбини ювишлари мумкин бўлади. Яратган сизни хотиржамликдан, сокин лаҳзалардан йироқлаштирмасин!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Талтайиб кетишдан, бировларга муваффақиятларингиз ҳақида гапиришдан тийила олсангиз, кунингиз омадли кечади. Кун давомида виждонингиз билан келишган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Афсуски, молиявий муаммоларингизни тез ва юз фоиз муваффақиятли бартараф этишнинг иложи йўқ. Бироз тежамкор бўлишингизга тўғри келади. Муҳаббатда тақдирдошингизнинг руҳий зарбаларидан ўзингизни қаттиқ туриб ҳимоя қилинг. Шунда тарозининг палласи тенгликка эришади. Саломат бўлинг!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
7 августда чаён буржи остида туғилганлар учун муваффақиятга эришишнинг барча эшиклари очиқ бўлади. Сиз шу баҳонада оламга оптимистик назар билан боқа оласиз. Молиявий жиҳатдан жуда тўкиссиз. Ёқимли харидлар билан банд бўлинг. Шахсий ҳаётда жуфтингизга эҳтиросни эмас, меҳр-оқибатни намойиш этинг. Ён бериш йўлини танлаган ҳолда муносабатлар юритсангиз ҳам ютқазмайсиз. Бахтингизни берсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугунги кунингизни деярли саломатликни мустаҳкамлашга бағишланг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эса профилактик ҳаракатларни тўхтатиб қўймасликлари лозим. Оғир формадаги спорт турлари билан шуғулланманг. Организмингиз жисмоний зўриқишни кўтара олмаслиги мумкин. Пиёда сайр қииш, сузиш машқларини адо этиш ҳаракатида бўлинг. Молия хусусида тежамкор бўлишингиз тавсия қилинади. Бусиз келаси маошгача ета олмаслигингиз хавфи бор.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
7 август куни тақдирингизга зўрлик қилиб барча истакларингизни рўёбга чиқаришни талаб қилманг. Барибир фойдаси йўқ. Худо берганини оласиз. Ортиғига қурбингиз етмайди. Шошилмасдан ҳаракатлар содир этсангиз, ишхонадаги мавқеингизни ҳам анча ошириб олишингиз мумкин. Оилавий ҳаётда жуфтингиз билан тортишиб бекорга асабни бузманг. Агар етакчи бўлишга даъво қилаётган бўлса, қўйиб беринг. Шунда аҳиллик сари яна бир қадам ташлаган ҳисобланасиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Эрталабдан инвентаризация билан шуғулланишингизга тўғри келади. Йўқ, уйда ёки ишда эмас, миянгизда ҳамда қалбингизда тафтиш ўтказишингиз зарур. Сизнинг характерингиз ҳам у даражада асалли эмас. Шундай экан, бировларни танқид остига олишдан тийилинг. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири билан айтишиб қолишингиз кутилади. Кечқурунга яқин кимлардир сафарга отланиши мумкин. Лекин дўстлар билан биргаликда йўлга чиқсангизгина сафарингиз фойдали кечади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
7 август балиқ буржи вакиллари учун жуда ёрқин кечиши кутилмоқда. Аммо бунинг учун олдин ўзингизга ёқмайдиганлар, ҳасад қиладиганларни қора рўйхатга тиркашингиз керак. Саломатлигингиз кун бўйи бир неча маротаба панд бериши мумкин. Эҳтиётингизни қилмасангиз бўлмайди. Муҳаббатда ташаббускор бўлинг. Шунда танлаганингизнинг лабларида табассум кўрасиз. Бу яхшиликка.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади