"Сиз ғолибсиз!" деган қўнғироқлар ортида 300 млн сўмлик фирибгарлик тургани аниқланди

1 дақиқа ўқиш83
"Сиз ғолибсиз!" деган қўнғироқлар ортида 300 млн сўмлик фирибгарлик тургани аниқланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тошкентда 110 дан ортиқ фуқарони алдаб, 300 миллион сўмдан зиёд маблағни ўзлаштирган ноқонуний колл-марказ фош этилди.
  • Фирибгарлар савдо иловаларидаги аксия ғолиби бўлганини айтиб, жабрланувчилардан кредит ёки микроқарз маблағларини ўз ҳисоб рақамларига ўтказишни талаб қилган.
  • Пул ўтказилгандан сўнг, улар арзон ёки сифациз маҳсулотлар юбориб, алоқани узган.

Тошкент шаҳрида фуқароларни сохта акциялар орқали алдаб, уларнинг кредит ва микроқарз маблағларини ўзлаштирган ноқонуний колл-марказ фаолияти фош этилди. Жиноий гуруҳ 110 нафардан ортиқ фуқарога 300 миллион сўмдан зиёд зарар етказган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида яшовчи, 2005 йилда туғилган шахс ва унинг шериклари фуқароларга қўнғироқ қилиб, уларни савдо иловасидаги акция ғолиби бўлганига ишонтирган.

Совғани олиш учун эса фуқаролардан ўз номларига ажратилган кредит ёки микроқарз маблағларини тадбиркорлар ҳисоб рақамига ўтказиш талаб қилинган. Эвазига маиший техника етказиб берилиши ваъда қилинган.

Гуруҳ аъзолари савдо платформасида ўзларини маҳсулот етказиб берувчи сифатида рўйхатдан ўтказган. Пулни қайтариш ёки буюртмани етказиб беришни талаб қилган айрим харидорларга эса арзон, сифатсиз ёки буюртмага мос келмайдиган маҳсулотлар юборилган.

Шу тариқа, жабрланувчиларнинг эътиборини чалғитиб, кредит ва микроқарз лимитларини ўзлаштиришган. Пул ўтказилгандан кейин эса кўп ҳолларда улар билан алоқа узилган.

Шайхонтоҳур туманидаги ноқонуний колл-марказда 5 нафар оператор фаолият юритгани аниқланган. Улар сохта онлайн дўконлар номидан юзлаб фуқароларга қўнғироқ қилган. Тезкор тадбир давомида 10 та компьютер жамланмаси, 8 та мобил телефон, фуқароларнинг шахсий маълумотлари ва насия савдо иловаларидаги лимитлар акс этган 150 варақ ҳужжат ҳамда 2 та дафтар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Аввалроқ ҳам Тошкентда чет эл фуқароси бошчилигидаги юзлаб йигит-қизлардан ташкил топган кибержиноятчилар гуруҳи қўлга олинган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?