Анжелина Жоли 24,75 миллион долларлик тарихий қасрини сотди: ҳашаматли уй ортида қандай ҳикоя бор?

1 дақиқа ўқиш1.4K
Анжелина Жоли 24,75 миллион долларлик тарихий қасрини сотди: ҳашаматли уй ортида қандай ҳикоя бор?

Голливуд юлдузи Анжелина Жоли Лос-Анжелесдаги тарихий қасрини 24,75 миллион долларга сотди. Актриса мулкни дастлаб 29,85 миллион долларга савдога қўйган ва харидор топиш учун қарийб беш ой кутган.

Жоли ушбу ҳашаматли мулкни 2017 йилда 24,5 миллион долларга сотиб олган эди. Бред Питт билан ажрашганидан сўнг, фарзандлари билан шу уйга кўчиб ўтган. 1913 йилда қурилган тарихий қаср бир вақтлар машҳур режиссёр Сесил Б. ДеМиллга тегишли бўлган. Кейинчалик мулк ДеМиллар оиласида сақланиб келган.

Қаср ҳудудида алоҳида меҳмон уйи, 12 метрлик бассейн, фитнес зали, ошхона ва қоровулхонаси бўлган гараж мавжуд. Мулк кўп йиллик дарахтлар ва кенг майсазорлар билан ўралган.

Уйнинг деразаларидан Голливуд тепаликлари ва машҳур Гриффит обсерваторияси кўринади.

Жоли аввалроқ эгизак фарзандлари Нокс ва Вивен 18 ёшга тўлганидан сўнг Лос-Анжелесни тарк этиб, чет элга кўчиб кетиш режаси ҳақида гапирган эди.

Шунингдек, шу йил июль ойида 18 ёшли Вивен фамилиясини шунчаки Жоли қилиб ўзгартириш учун судга ариза бергани хабар қилинган. У Питт фамилиясидан воз кечган оиладаги тўртинчи фарзанд бўлган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?