Шахматчиларимиз миллионер бўлишдими? Жавоҳир Синдаров: "Албатта,уй,машина ва 200 минг доллар"

1 дақиқа ўқиш298
Шахматчиларимиз миллионер бўлишдими? Жавоҳир Синдаров: "Албатта,уй,машина ва 200 минг доллар"

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров Самарқанддаги шахмат Олимпиадасидан сўнг берилган интервьюда ўзига топширилган автомобиль ҳақида гапирди. Шахматчи бу унинг Президент томонидан берилган учинчи автомобили эканини айтди.

Интервью давомида Жавоҳир Синдоров янги автомобилни олгани ҳақида фикр билдирди.

"Жуда хурсандман, Президентимизга раҳмат. Мен учинчи машинамни олдим. Буниси ҳақиқатан зўр экан", — деди шахматчи.

Расмий маълумотларга кўра, Самарқандда ўтган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси олтин медални қўлга киритган. Олимпиада чемпионлари, жумладан, Жавоҳир Синдоровга уй-жой ва автомобиль билан бирга 200 минг доллар миқдорида пул мукофоти ҳам белгиланган. Жавоҳир Синдоровга берилган саволлардан бири шахматчилар катта миқдордаги мукофотларга эга бўлгани ҳақида бўлди.

Унинг айтишича, ғолибларга уй, автомобиль ва 200 минг долларлик пул мукофоти берилган.

Шахматчи келгусидаги асосий мақсади ҳақида ҳам гапирди:

"Кейинги мақсадимиз — Жаҳон тожи учун курашиб, юртимизга Жаҳон тожини олиб келиш".

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?