Нима учундир маълум бир вақт ўтгач албатта бахтли бўладигандек туюламиз. Фақат бунинг учун бирор нимани харид қилиш, нимагадир эришиш керак бўлади. Бахтли бўлишни ўрганиш кераклиги эса кўпчиликнинг хаёлига ҳам келмайди. Бахт - оддий лаҳзаларда эканини англаб етиш учун кўп нарсаларни тушуниш керак бўлади.
Психолог Соня Любомирски Marc&Angel нашридаги мақоласида бахт мавзусига мурожаат қилиб, кузатувлари давомида аниқлаган бахтли кишиларга хос бўлган 12 жиҳат ҳақида маълум қилди. Айни дамда қандай ҳаётий даврда бўлишимиздан қатъи назар, бу "бахт одатлари"ни доим амалда қўллаш мумкин.
1. Миннатдорчилик билдиринг
Ўзингизда бор нарсалар учун миннатдорлик ҳисси янада чуқур ҳисга - бахтга айланади. Бунинг учун ҳатто ҳеч қандай харидларга ҳожат ҳам йўқ. Бу жуда ажойиб ва асосийси, натижа беради. Ҳаётда бизга инъом этилган нарсалар учун миннатдор бўлмасак, ўзимизни бахтли ҳис қилишимиз амри маҳол.
2. Оптимизмни ривожлантиринг
Бундай одамлар ҳар қандай вазиятда ижобий кайфиятни сақлаб қолишга қодир. Муваффақиятсизликни ўсиш ва ҳаётдан сабоқ олиш учун имконият сифатида қабул қилиш жуда муҳим. Ижобий фикрловчи кишилар дунёга тенгсиз имкониятларга тўла майдонга қарагандек қарашади, айниқса оғир дамларда.
3. Юзаки фикрлаш ва ижтимоий таққослашни четлаб ўтинг
Инсон ўзини бировга таққослаши яхши эмас. Агар биз бошқа бировдан "яхшироқ" бўлсак, бу бизга носоғлом устунлик ҳиссини беради. Бизнинг "эго"миз ҳаддидан ошади - бу эса яхшиликка олиб келмайди. Агар "ёмонроқ" бўлсак, бажарган барча оғир ишларимиз кўзимизга балодек кўриниб, йиллар давомида кузатилаётган ривожланишни рад этамиз. Ижтимоий таққослаш табиатан носоғлом муҳитни юзага келтиради. Ўзингизни таққослашингиз мумкин бўлган ягона одам кечаги ўзингиздир.
4. Яхшилик қилинг
Ҳар қандай яхшилик мияни серотонин билан қувватлантиради. Серотонин таъсир доирасига кўра тенгсиздир - соғлиқ учун ҳам, бахт ҳиссини туйиш учун ҳам. Бирор кишига беминнат ёрдам кўрсатиш - ички илиқлик ва гармонияни ҳис қилишнинг энг кучли усули. Бу нафақат сиз учун, балки яхшиликни кузатаётган одамлар учун ҳам шундай. Мўъжизанинг ўзи, тўғрими? Дарвоқе, антидепрессантлар ҳам серотонин ишлаб чиқаради. Бироқ яхшилик улашиш антидепрессантлардан кўра анча соғлом ва самарали усулдир.
5. Ижтимоий муносабатларни тарбияланг
Сайёрадаги энг бахтли кишилар чуқур, тўлақонли муносабатларни қадрлашади. Ўзини ёлғиз ҳис қилувчи кишиларда ўлим ҳолати икки баравар кўп қайд этилишини биласизми? Яқин кишиларимиз билан мулоқот натижасида бизни илиқ туйғулар қамраб олади, бунга ҳеч нима тенг кела олмайди. Ёнингизда яқинларингиз бўлса, ўзингизни хотиржам ҳис қиласиз.
6. Стрессни енгиш стратегиясини ишлаб чиқинг
Сизнинг оғир дамлардаги реакциянгиз характерингизни шакллантиради. Ёқимсиз ҳолатлар бўлиб туради - бусиз иложи йўқ. Бундай пайтларда ижодий ечим топиш қийин. Шу боис бундай ҳолатлар учун текширилган стратегиялар заҳираси ёрдам беради. Назоратсиз ваҳимадан кўра босқичма-босқич қадамлар яхшироқ.
7. Кечиришни ўрганинг
Нафратни яшириш ёки рағбатлантириш инсоннинг руҳияти учун ҳалокатли таъсирга эга. Бизнинг ақлимиз ўтмиш ва ҳозирги ҳиссиётларни фарқламайди. Бирор кимсадан нафратланиб, доим у ҳақида ўйлаш - салбий ҳиссиётлар билан яшаш сизнинг иммун тизимингизни "кемириб ташлайди".
8. Жараёндан завқ олиш ҳолатини кўпайтиринг
Шундай лаҳзалар бўладики, худди вақт тўхтаб қолгандек туюлади. Бажараётган ишингизга шу қадар берилиб кетасизки, у билан бир бутун бўлиб қоласиз. Хатти-ҳаракатлар ва ҳис-туйғулар қўшилиб кетади. Иштаҳа ва уйқу сизни тарк этади. Сиз жараёнга тўлиқ "шўнғиб кетасиз". Ҳеч нарса сизни чалғитмайди ва эътиборингиз учун курашмайди.
9. Хурсандчилик лаҳзаларини узайтиринг
Чуқур бахт муайян вақт давом этиши билан ўзига хосдир. Баъзан хурсандчиликдан завқланиш учун тўлиқ тўхташ керак бўлади. Тинимсиз хатти-ҳаракатлар оламида бу ҳақида унутиб қўйиш ҳеч гап эмас. Ёрқин лаҳзаларни четлаб ўтиш бахтни ўғирлашдек гап. Ҳаётда энг оддий нарсалар эътиборга энг арзирли нарсалар бўлиши мумкин, аслида. Буни унутмаслик керак.
10. Ўзингизни мақсадга эришишга бағишланг
Ишга чин дилдан берилиш мисли кўрилмаган кучга айланади. Вазифани бажариш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилишга қарор қилганимизда кутилмаган воқеалар рўй бера бошлайди. Мақсад билан яшасак, уни амалга оширишдан бошқа танловимиз қолмайди. Бу онгли танлов одамларни бахтлироқ қилади, чунки улар нима учун яшаётганларини билишади.
11. Маънавиятни ривожлантиринг
Маънавиятни ривожлантиришга ҳаракат қилганимизда инсон - энг қудратли мавжудот эканлигига доир аҳмоқона ғоядан воз кечамиз ва бу бизга дунёга очилиш имконини беради.
12. Соғлиғингизга эътиборли бўлинг
Тана саломатлиги ҳақида қайғуриш - бахтли бўлишни истаган киши учун ҳал қилувчи омил. Заиф жисмоний энергия ҳам ақлий, ҳам эмоционал ва ҳам руҳий қувватда акс этади. Клиник депрессияга дуч келган кишиларда ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, жисмоний машқлар антидепрессантлар каби бахт ҳиссини оширар экан. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ярим йил ўтиб, жисмоний машқлар билан шуғулланган кишиларнинг ҳолати яхшиланган, чунки улар машқлар билан параллель равишда ўзларида юқори даражали қадр ва ҳурмат ҳиссини ривожлантиришган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Ўттиз йил қамоқда айбсиз ўтирган маҳбусга 13 млн доллар берилди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти