15:30 / 16.08.2018
7 542

Кимни севишингизни биласизми? Иккиланяпсизми? Унда билиб олинг

Кимни севишингизни биласизми? Иккиланяпсизми? Унда билиб олинг
СЕВГИ НИМА?

Сиз кимни севасиз?
Ҳозирок билишни истайсизми? Унда эсланг, кимга кўпрок раҳмингиз келади? Кимни ўз ҳимоянгизга олгингиз келади? Кимни маҳкам бағрингизга босгингиз келади? Кимни кулишини соғинасиз? Кимни овозини эшитгингиз келади? Кимдан хавотирландингиз? Кимга ёрдам қўлини чўзгингиз келди?
Ҳа! Сиз уни севасиз!

Севги сизга куч бағишлайди.
Сиз янаям гўзал бўлгингиз келади, янаям ишончига киргингиз келади, сизда янги мақсадлар пайдо бўлади, ғайратингиз, меҳрингиз тошиб кетади.
Севгингиз ўзингизни ўйлашдан кечиб, бошқа бир инсонни бахтли қилиш йўлида ҳаракат қилишга ундайди.

СЕВГИ — бу фақат ҳиссиёт эмас!
Севги бу раҳмдиллик йўлида ҳаракатлар бажариш. Шу ҳаракатларни бажаришга пайдо бўлган куч — бу севги кучи, қалб кучидир.
Она боласига бўлган раҳмини унга хизмат қилиб кўрсатади. Бошлиқ ходимларга бўлган раҳмини, уларга яхшиликлар тақдим қилиб кўрсатади.
Сиз кимнидир севасизми?
Демак, сиз кучлисиз. Сизга раҳм қиладиган инсонлар кўпми? Демак, сиз кўпларга раҳм қилгансиз. Сизни севишларини истайсизми? Унда ўзингиз ҳозироқ кимдадир раҳм туйғусини пайдо қилинг.

СЕВАДИ… Севмайди! Севади! Севмайди!
СИЗНИ СЕВИШАДИМИ ЁКИ ЙЎҚМИ БИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Сиз бир инсонни севиб қолдингизми? Ёки бошқа бир инсон сизни севадими? Бу саволга аниқ жавобни билишни ўргатайми?
Кимга раҳм кўзи билан қараяпсиз? Кимнинг оғриқларини ўзингизники қилмоқчисиз? Ўша кимса сизнинг қалбингиз эгасидир. Сизнинг муаммойингизни ечиш, сиз учун оғриғингизни олиш — раҳм қилиш ҳолатида бўлган, сизни севган одамингиздир. Мана ҳақиқий севги нима дегани: унинг ғами, сизнинг ғамингизни ейишдир. Агар бу нарсани тополмасангиз оддийгина ташхис кўйинг: Сиз уни севмайсиз!
У сизни севмайди!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кимни севишингизни биласизми? Иккиланяпсизми? Унда билиб олинг