ПСИХОЛОГИК АЙЁРЛИКЛАР (Хоҳишингизга эришишга ёрдам беради)
Бирига диққатли бўлганимизда иккинчисини қўлдан бой берамиз:
Аниқ бир нарсага диққатини қаратган инсонлар, кўпинча бошқа бир маълумотни кўздан қочиришади. Ниманидир сездирмасдан бажаришни хоҳласангиз, бу айёрликдан фойдаланиб кўринг.
Бу тактикага Шарқий Берлиндаги ўғри болакайнинг ҳаммага таниқли тарихини мисол келтириш мумкин. У ҳар куни велосипедида қум тўлдирилган сўмкаси билан Шарққа бориб келар ва қўриқчилар ҳар куни унинг сўмкасини контрабанда хавфи билан текширишар эди, лекин ҳеч нарса топа олмай қўйиб юборишар эди. Ваҳоланки, болакай аслида велосипед ўғирлашини улар ҳеч қачон билишмаган.
Гавдангиз ҳолатига эътиборли бўлинг:
Ким биландир гаплашаётган пайтингизда, ундан нусха кўчиришга. яъни унинг хатти-ҳаракатлари, гавдасининг ҳолатига мутаносиб ҳаракат қилишга уриниб кўринг. Шундай қилишингиз билан, у одам ўзи англамаган ҳолда сизга ҳамфикр бўлишни бошлайди. Бу тактика айниқса бирор ёрдам сўрашда жуда қўл келади.
Визуал алоқа:
Одамлар кўзларини ҳаракатга келтирмасдан бирор нарсани эслаши амримаҳол. Бахтга қарши, ушбу маълумот кўп нарсага ёрдам бера олмаслиги мумкин. Лекин кимнингдир устидан кулишда, яъни ҳазиллашишда қўл келади. Савол бераётиб кўзингизни ундан узманг, яъни визуал алоқани узманг. Кайфиятни кўтарамиз!
Савол беришдан олдин танаффус қилинг:
Бу эски трюк, лекин мажлисларда яхши натижа беради. Агар ким биландир суҳбат ўтказаётган бўлсангиз, савол беришдан олдин узун (жуда узоқ) танаффуслар қилинг. Бу одамларни рост гапиришга мажбур қилувчи омадли усул.
Бош силкинг:
Дўстларингиз кўпчилик қаршисида ҳаяжонли чиқиш қилаётган пайтда, унга бош силкиб туришингиз катта ёрдам беради. Айниқса, ҳар бир жумла сўнгида бажариш яхши натижа беради. Сабаби аниқланмаган, лекин оммавий чиқишларда адашиб ва чалкашиб кетмасликк ёрдам беради. Бу усул 10 тадан 9 тасида иш беради.
Хоҳишингизга эришиш учун турли вариантларни қўллаб кўринг:
Биз кўпинча мавжуд турли вариантлардан бирини танлашимизга тўғри келади. Улардан фақат иккитасини танлаб олинг ва ишонтиришга уринаётган инсонингизга уларни алтернатив сифатида таклиф қилиб кўринг. Ва кўп ҳолларда, танлов айнан сизнинг таклифларингиздан бири бўлиб чиқади.
Ростгўй бўлинг:
Кейинги сафар, бирор хайрли бўлмаган харакатни (қонун доирасида) амалга оширишга уринишингиздан олдин, ростгўй бўлишга ҳаракат қилинг. Ўзингизни шу ерда бўлишга мажбур ва юклатилган вазифани бажараётган одамдек тутинг. Буни иш берганидан ҳайратда қоласиз! АММО: бундан ёвуз мақсадларда фойдаланманг.
Турли жавобларга йўл очувчи саволлар:
Маркетингда, бундай саволлар (шунчаки савол эмас, «ҳа» ҳам, «йўқ» ҳам жавоб бўла оладиган саволлар) кўпинча савдо сифатини оширади.
Масалан, ушбу саволларни таққослаб кўринг, «Яна 2 идиш сотиб олиб чегирмага эга бўлишни хоҳламайсизми?» ва «Нима учун яна 2 тасини сотиб олмайсиз, шунда ҳаммасига чегирмага эга бўлардингиз?»
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади