00:34 / 18.08.2018
6 696

Мунажжимлар башорати: 18 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 18 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кун қўй буржи остида таваллуд топганлар учун хайрли бошланади. Куннинг биринчи ярмида кўнглингизга қандай орзу-ниятни туккан бўлсангиз, барчасини ўз фойдангизга оғдиришингиз мумкин. Аммо ора-сирада уй юмушларини бажариш ҳам ёдингиздан чиқмасин. Молиявий масалада туб бурилишлар юзага келиши мумкин. Уларга ҳам тайёр туришингиз керак бўлади. Айримлар шахсий ҳаётида кўнгилсиз лаҳзаларга гувоҳ бўлиши кутилади. Лекин сабабини худо билади. Барибир яшашда, ҳаракатланишда давом этаверишингиз лозим.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

18 август куни ишда ёки муҳаббатда мушкул вазиятларга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бундай вазиятларда қариндошлар, жуда бўлмаса яқин дўстларга мурожаат этишингиз зарур. Саломатлигингизга жиддий муносабатда бўлинг. Айниқса, сурункали томоқ, жигар, ошқозон хасталигига дуч келганлар профилактик муолажалар олиши талаб этилиши мумкин. Ортиқча вазн орттиришга туртки бўлувчи пицца, пирожний, газли ичимликлардан воз кечинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун қаршингизда шундай қулай имкониятлар эшиклари очиладики, бу эшиклар орқали ичкарилаб, янги сайёра топишга-да қодир бўласиз. Лекин муваффақиятга эришишда ёлғиз ҳаракатланманг. Ишончли ҳамкор ёки дўстларни албатта ёнингизга олинг. Шунда мушкулингиз осон бўлади. Тўғри, даромадни бўлишишга тўғри келади. Аммо илож қанча. Бу масалада ҳам саховатли, мард бўлсангиз, зиён қилмайсиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

18 август куни ўзингизга нисбатан талабчан бўлинг. Шундай талабчан бўлингки, атрофдагилар қойил қолсин. Асаббузарликларга сабабчи бўлувчи ҳаракатларни содир этманг. Ўзингизга ёқмайдиганлар даврасида ҳозир бўлишдан сақланинг. Муҳаббатда принципларингиздан келиб чиққан ҳолда иш тутинг. Бироқ жуфтингизга нисбатан майдакашлик қилаверишингиз ҳам тўғри бўлмайди. Сабр косасини тўлдириб қўйишингиз мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар арслон буржи остида туғилганларга яхши, хайрли кун ваъда қилишмоқда. Даромад масаласида эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Дуч келганга моддий кўмак бераверсангиз, кечқурунга бориб ўзингиз қийналиб қолишингиз мумкин. Арслонларга хос мағрурлигингиз бугун ўтмайди. Сиздан-да мағрурроқлар чиқиб қолиши ҳеч гап эмас. Оила қурмаганларга олдин ўйлаб, кейин бўлғуси жуфтни танлашлари, учрашув белгилашлари тавсия этилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

18 августда сизга бошланган кун жуда хайрли, мароқлидек туюлиши мумкин. Аммо бундай эмас. Бугун кун давомида ҳар қандай кўринишдаги экспериментлардан воз кечинг. Шунга тўғри келса, ҳақиқий мутахассислар билан маслаҳатлашинг. Молиявий ютуқларингизга эса барча ҳавас қилса арзийди. Гап бўлиши мумкинмас. Айниқса, шахсий бизнеси борларнинг ортидан мўмай даромадлар қувлаб юриши қувонарли. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронларини яна бир карра ёдга олинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Афсуски, кунингиз ёқимли кечмаслиги кутилмоқда. Гўё дунёдаги барча кўнгилсизликлар сизга ташланган каби тушкунликлар домида қолишингиз эҳтимолдан холи эмас. Биласизми, ҳаётнинг ўзи текисликлардангина иборат эмас. Ўнқир-чўнқирликлар барибир учраб туради. Шундай экан, сабрли ва иродали бўлинг. Катта ишларга пул тикишдан сақланинг. Улар сизни фақат инқирозга юз туттиришга ярайди холос. Бугунги кун соғлом турмуш тарзини бошлашга аҳд қилганлар учун муваффақиятли кечиши кутилади. Машҳур спортчига айланмасангиз-да, саломатликни мустаҳкамлай боришингиз аниқ.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

18 август куни шахсий ҳаётингизда танаффуслар кўзга ташланиши мумкин. Уларнинг кўпчилиги профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда салбий аҳамиятга эга бўлиши ҳам мумкин. Аммо иш сифати бузилмайди. Зийраклигингиз, қатъиятлилигингиз бунга йўл бермайди. Бугун олис сафарга отланиш муваффақиятсизлик келтириши мумкин. Агар аллақачон отланиб улгурган бўлсангиз, яхшиси ортга қайтинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Вужудингизда мавжуд куч ва имкониятларни бўлар-бўлмасга сарфлаб қўйманг. Бу сизга ҳар тарафлама зарар келтиради. Шубҳали туюлган кимсалар билан мулоқотда бўлманг, ундайларнинг маслаҳатига ҳам қулоқ тутмаганингиз маъқул. Муаммоларни ўз куч ва имкониятларингиздан келиб чиқиб бартараф этинг. Бунинг учун барча йўллар очиқ ва ёрқин. Соғлиғингиз панд беришини хоҳламасангиз, тез-тез қон босимингизни ўлчатиб туринг. Уйқуга ётишдан олдин сут ёки қатиқ ичиб олсангиз, тушларингиз ёрқин кечади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

18 августда келажакда нималарга эришишни орзулаган бўлсангиз, албатта пухта режа тузиб олинг. Иш бошлашдан олдин ҳам режага асослансангиз, ўзингизга фойда. Мабодо меҳнат таътилида бўлсангиз, ҳеч нарсани ўйламанг. Фақат дам олинг. Вазиятларни, асосан шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ вазиятларни ўз назоратингизда ушланг. Кўнгли қора одамлар даврасига киришдан сақланинг. Кечқурун ишингиз билан боғлиқ масалада ёқимли хабар эшитишингиз кутилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ҳар қандай кўринишдаги ишни қалб амрига ва шахсий тажрибангизга суянган ҳолда амалга оширсангиз, жуда яхши бўлади. Қанақа тўсиқ бўлса, енгиб ўта биласиз. Кун давомида ўтмишга қайтишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Лекин муҳаббатда бунинг аксини қилиш керак. Жуфтингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлашингиз учун ўтмишдаги хатолар зарур бўлади. Сиз уларни эсга олиб, такрорламасликка интила бошлайсиз. Кечқурун маданий дам олиш, қисқа масофага югуриш мазмунли кечади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

18 август куннинг илк босқичидаёқ янги танишувларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Фақат янги танишларни танқид қила кўрманг. Улар танқидни нотўғри тушунишлари мумкин. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида жуда муҳим келишувларга эришишлари кутилмоқда. Баъзилар иш ёки ўқишдан кейин уй таъмири билан банд бўлишлари эҳтимолга яқин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 18 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?