ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар бугун маълум муддатга туйғуларни йиғиштириб, тафаккурни ишга солишни маслаҳат беришади. Тафаккур сизга йўлингизга кўндаланг бўладиган муаммоларни профессионал тарзда ҳал этишга кўмаклашади. Молиявий масалада ҳам мустақил иш тутишга ҳаракат қилинг. Шунда ўзингиз кутган натижаларга эга бўласиз. Келажак ҳақида ўта пухта режалар тузишга интилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 август куни шошма-шошарлик билан қарорлар чиқариб қўйишдан сақланинг. Шошилмай бажарилган ишлар, чиқарилган қарорларнинг умри узун бўлади. Фойдаси ҳам кўпроқни ташкил этади. Ишга ижодий ёндашиш сизга қўшимча даромадлар келтириши тайин. Молиявий аҳволингиз бугун ўртача кечади. Бойиб ҳам кетмайсиз, пулсиз ҳам қолмайсиз. Бугун азартли ўйинларга берилманг. Инқирозга юз тутишингиз мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Нимаики ишга қўл урманг, мустақил бўлишга ҳаракат қилинг. Мустақил ҳаракатланиш сизга ҳар тарафлама фойда беради. Кимларнингдир оғирини енгил қилиб, қўшимча савобларга ҳам эга бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас иншооллоҳ. Моддий аҳволингизни яхшилаб олишда бугун дўстларнинг кўмаги зарур бўлади. Шахсий ҳаётингиз ва саломатлигингизда сокинлик, хотиржамлик ҳукм суради. Фақат ёғли таомлардан нари бўлсангиз бас.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
21 августда кимлардир иш жойини ўзгартириш пайида бўлади. Лекин бу ҳаракатларингизда муваффақиятсизлик кўзга ташланмайди. Эринмасангиз, ўзингизга ёқадиган иш жойни албатта топасиз. Муҳаббат масаласида оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам ҳушёрликни шиор қилган ҳолда ён бериш тарафдори бўлганлари маъқул. Негаки, ён бермаслик орангизга совуқчилик солишгача бориши мумкин. Ҳаво ўзгарувчанлигини ҳисобга олинг. Саломатликни асранг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз анча оғир кечиши кутилмоқда. Лекин афсусда қолмайсиз. Қийналганлар, ёрдамга муҳтожларнинг ҳожатини чиқаришингиз сизга бир олам завқ ва ташаккурлар ёғилишини таъминлайди. Янги ишга ўтаётганлар бўлса, дастлабки кунлар учун пухта тайёргарлик кўришларига тўғри келади. Айниқса, ташқи кўринишингизга алоҳида эътибор қаратинг. Бугун уй олди-сотдиси, автомобил таъмири каби амаллар муваффақиятли якун топади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 августда аксарият дўстларимиз кўпроқ йўл юришлари мумкин. Кимдир шахсий иш билан, кимдир саёҳат баҳонасида йўлга отланади. Йўлда ажойиб инсонлар билан танишишингиз кутилади. Оиласизларнинг баъзилари эса шу сафар баҳонасида ўзига бир умрлик йўлдош топишлари ҳам ҳақиқатдан узоқ эмас. Сиз тафаккурни четга суриб, туйғулар домига тушинг. Ана шунда муҳаббат бобидаги энг эзгу ниятларингиз вожиб бўлади. Моддий жиҳатдан бугун муаммо бўлмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кун бошландими, кўз очилдими, демак, одам боласи бошдан оёққача яна муаммолар, ташвишларга кўмилади. Аммо сира чўчиманг. Худо ишларингиз ўнгидан келишида албатта ёрдам беради. Яхши ниятли бандаларини ҳеч қачон ноумид қўймайди. Куннинг иккинчи ярмида профессионал касбингиз билан боғлиқ қўнғироқларни қабул қилиб оласиз. Дам олиш кунидан фойдаланиб шахсий юмушларни бажариб олишингиз учун имкониятларнинг чеки йўқ.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
21 август куни катта пул топиш илинжида ўзингизни ўтдан чўғга уришингиз нотўғри бўлади. Барибир худо берганидан ортиғини топа олмайсиз. Яхшиси, рўзғордаги юмушларни адо этиш билан банд бўлинг. Оиладагилар билан мулоқот қилинг. Айримларни тушдан кейин яқин дўстлардан бири сайру саёҳатга таклиф этиши мумкин. Сайр-у саёҳатингиз албатта ёқимли, омадли кечади. Шу кунларда ҳаво ўзгарувчанлиги сурункали хасталикка йўлиққанларни бироз безовта қилиши мумкин. Бунинг олдини олинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Шахсий ҳаётингиз бугун эҳтиросли ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Албатта, бунинг орасида катта жанжаллар ҳам кўрингандек бўляпти. Шунинг учун энг маъқули ишга шўнғинг. Қанақа иш бўлишидан қатъи назар барибир чалғитади. Молиявий муаммоларни ёлғиз ўзингиз, ўз куч ва имкониятларингиздан келиб чиқиб ҳал этишингиз керак бўлади. Бу соҳада ҳеч ким сизга ёрдам кўрсатмоқчи эмас. Кечқурун ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, дарров чорасини кўринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
21 августда тоғ эчкиси буржи остида туғилганларнинг айримлари йўқ жойдан жанжал чиқаришга урина бошлашлари мумкин. Аммо айтинг, шунча агрессияни қаердан олдингиз? Ёки ёмон туш кўрдингизми? Балки табиат қўйнида дам олиб қайтишингиз лозимдир? Ҳа, аниқ, сиз дам олишингиз керак. Ёлғиз қолинг. Севимли хоббиларни ёдга олинг. Пулдан сира ташвиш чекманг. Заҳирадаги пулларингиз ҳали анча вақт корингизга ярайди.
Газланган, муздек ичимликлар ичишингиз тавсия этилмайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Эрта тонгданоқ сизга фавқулодда сердаромад ишлар таклиф эта бошлашади. Ёрқин ҳодисаларга гувоҳ бўласиз. Куч ва имкониятларни тежашга ҳаракат қилинг. Олдинда сизни жуда улкан режаларни ҳақиқатга айлантириш вазифаси кутади. Моддий аҳволингиздан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Кўнгилдагидек кечади. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Агар меҳмонга яқин дўстларингиз келса, ростакам хурсандчиликлар бошланган бўларди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
21 август куни характерингизда ёрқинлик кўзга ташлана бошлайди. Арзимас гапдан хурсанд бўла бошлайсиз. Кимлар биландир ҳазил-мутойиба қилгингиз келади. Умуман, мамнунлик учун интила бошлайсиз. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда фақат ўзингизга суянишингиз лозим бўлади. Қарз олиш ҳақидаги хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Бугун ҳар қандай кўринишдаги сафар муваффақиятли кечади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади