date
views 8 832

Иймон, яхшилик, меҳр-муҳаббатнинг устуни нима?

Иймон, яхшилик, меҳр-муҳаббатнинг устуни нима?
Бир хонада тўртта шам ёниб турар эди. Замон ўтиб, одамлар ўзгариб, хонадаги биринчи «Иймон» деб номланувчи шам ўчибди…

«Иймон» ўчган жойда мен ҳам узоқ ёна олмайман, деб «Яхшилик» дея номланган иккинчи шам ҳам ўчибди.…

Иймон ва яхшилик ўчган хонани мен ҳам ёрита олмайман, деб «Меҳр-муҳаббат» шами ҳам ўчибди.…

Бир киши ушбу хонага кириб:

-Эҳ, нақадар қоронғу, бу хонада на Иймон, на Яхшилик, на Меҳр-муҳаббат бор деб ортга қайтаётса, тўртинчи шам:

– Тўхтанг деди.
– Сен қандай шамсан? Нега ҳалиям ёниб турибсан? деб сўради ҳалиги киши.…

Мен ўчсам бу хона қоп-қоронғу бўлиб қолади, мен ёниб турган эканман, қолган учта шам ҳам ёниши мумкин. Чунки мен «Умид» шамиман деди.…

Ҳеч қачон қалбингиздан шу тўрт шам ўчмасин. «Иймон, яхшилик, меҳр-муҳаббат ва умид» қалбингизни доим ёритиб турсин…!

Умидни асло узманг ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг…


Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Иймон, яхшилик, меҳр-муҳаббатнинг устуни нима?