Инсоннинг “Мен ҳаётда нима хоҳлаяпман ўзи?” деган саволига, ўзига ишонч билан жавоб бермаса, хом ҳаёллар “Мени истаяпсан” деб афсонавий хаёлларни таклиф этади.
Хом хаёллар билан орзунинг фарқи: орзу эҳтиёждан келиб чиқади ва шу инсонни бахтли қилади. Хом хаёллар эса бошқаларга ўзини кўрсатиб қўйиш, номини чиқариш, кўз-кўз қилишлардан иборат.
Оилада яхши муносабат етишмаса, ишхонадаги мояна кам бўлса, болалардаги тарбия кемтиклик қилса, кийган либосдаги дид қониқтирмаса, шу нарсаларни ташқаридан кўрган кўз, ўзининг ичидаги камчиликларни кўра олмаётган бўлади. Ташқи дунёдан камчилик топган инсон, ўз ички дунёсидаги камчиликни кўрмаётган бўлади. Муаммо шундаки, кўзингиз ечимни эмас, муаммони кўрмоқда. Муаммони кўриш яхши эмасми? Албатта, муаммони кўриш ёмон эмас, уни ечимини топиш ўрнига муаммони пайдо қилганларни қидириш, айблаш, ёмон кўриб кетиб, уриш очиш ёмон иллат. Хом ҳаёллар эса на муаммони топади, на ечим қидиради, фақат ҳаёлларда ғолиб бўлиш киносини кўраверади.
Масалан, соат уч бўлди дейлик. Хом хаёл билан фикрлайдиган одам соат тўрт деб ҳисоблайди. Мақсадсиз одам эса қачондир соат икки бўлганлигини айтаверади. Бундай одамларнинг соати ёки тўҳтаб қолади ёки вақтдан илгарида юриб ўзиниям ўзгаларниям ҳаёллар биланалдайди. Нимага бугунги соат учга қайтиб кела олмайди, дейсиз? Чунки шу бугунги учда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ёмон кўриб кетмоқда, айбламоқда, бошқача бўлишини истамоқда. Бори шу, соат уч ва шу вақтда шу маконда, шу одамлар билан ушбу гапга жавоб беришингиз керак, тамом вассалом!
Кўнмасангиз, хом ҳаёл ва кечаги хотира муборак бўлсин… «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади