Аёлларнинг ушбу ҳиссиётлари илмий асосга эгалигининг далиллари пайдо бўлди.
Психолог Сюзан Фиске ва унинг Принстон университетидаги тадқиқот жамоаси анъанавий (дунёвий) тушунчадаги эркакларга ярим яланғоч ва яланғоч эркак ва аёлларнинг бир қанча расмларини кўрсатиб, уларнинг бош миясини магнит-резонансли томографиядан ўтказди.
Олимлар эркакларнинг очиқ кийимлардаги аёлларга нисбатан реакцияси аниқ ва бошқача маънога буриб бўлмайдиган эканлигини аниқлашди. Аёлларнинг қанча кийими кам бўлса, эркакларнинг бош мия пўстлоғи премотор соҳаси ва ўрта чакка пуштаси кучли фаоллашган. Миянинг бу қисмлари асбоблар (инструментлар) билан ишлашга, қўлни ҳаракатлантириш ва ҳаракатга майлни қўзғатишга жавоб беради.
Ўзлаштириш тезлиги бўйича тест натижалари эса шуни кўрсатдики, эркаклар чўмилиш кийимидаги, боши кўрсатилмаган аёлларнинг расмларини уларга сониянинг бир қисмида қараган бўлишларига қарамай, яхши эслаб қолишган.
«Худдики, улар ўша таналар билан нималар қилмоқчи бўлганларини шунчалик тез хаёлдан ўтказишган. Яъни улар бу расмларга, одамлар объектларга таъсирланганидек таъсирланишган», – деб тушунтирган Фиске Чикагодаги ҳар йилги Америка илмий тараққиёт ассоциацияси учрашувида.
Абдуллоҳ Раҳмонбердиев
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади