Биринчи маслаҳат — спорт билан шуғулланинг. Жисмоний ҳаракат сизга ёқимли чарчоқ бағишлайди ва сиз мириқиб ухлайсиз. Лекин шунга қарамасдан, жисмоний машқларни бевосита ухлаш олдидан бажармаслик муҳимдир.
Иккинчи усул бизга Кавказдан келган. У ерда одамлар ухлашдан олдин бир-икки пиёла эчки сути ичишади. Сут — бу ажойиб табиий ухлатувчи. Сиз ҳам синаб кўринг.
Ухлашга ётишдан олдин хушбўй ёғ ёки ҳидли ўтлар билан илиқ ванна қабул қилинг. Бу танангизни ва асабингизни тинчлантиради.
Хушбўй ўтлардан қилинган ёстиқ сотиб олинг ёки ўзингиз ясанг. Ялпиз, қарағай, атиргул гулбарги, валериана, дўлана ҳидлари сизнинг тунги уйқунгизга ҳамроҳлик қилади. Ўтларнинг ҳиди тез кетиб қолмаслиги учун ёстиқни алоҳида халтада сақланг.
Кечқурун ухлашдан олдин қаҳва ва аччиқ чой ичманг, янгиликлар ва қўрқинчли кинолар кўрманг. Бу асаб тизимини қўзғатиб юборади ва сиз бир неча соат ширин уйқудан маҳрум бўласиз.
Бу оддий қоидаларга риоя қилиш сизга уйқусизликни даволашда, кун давомида тетик ва ҳаракатчан бўлиб юришда ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади