20:13 / 03.09.2018
5 017

Кошки эди дунё онам каби бўлса

Кошки эди дунё онам каби бўлса
Кошки эди дунё онам каби бўлса-ю... уни ранжитсам ҳам мендан рози бўлса.

Баъзи фарзандлар оналари билан бирга юришдан хижолат тортиб уяладилар.

Бунинг акси эса агар фарзанд онасини бозорга ёки бирон-бир қариндошиникига олиб борса она фахрланиб қувониб кетади. Ҳақиқатдан ҳам, оналар нақадар бағри кенг ва меҳрибон. Фарзандлар эса нақадар бағритош ва бераҳм.

Кошки эди дунё онам каби бўлса-ю... уни ранжитсам ҳам мени тарк этмаса.

Кўпчилик аёлига ёки азиз дўстига совға юборишни режалаштиради. Лекин биронтаси кутилмаган совға билан онасини хушнуд этишини ҳеч ўйлаб кўрармикин?!

Кошки эди дунё онам каби бўлса-ю...уни ранжитсам ҳам менга кулиб боқса.

Эҳтимол, онанг қалбидаги сенга бўлган севгисининг ҳажмини билмасдурсан. Бир кун келиб сен ҳам оила қурасан. Бирин-кетин фарзандли ҳам бўласан. Ана ўшандагина ота-онанинг фарзандига бўлган меҳр муҳаббатининг миқдорини билиб оласан. Агар ўшанда ҳам севгининг миқдорини ҳис эта олмасанг, унда азиз дўстим, сенинг қалбинг қаттиқ ва ҳиссиз тошлардан иборат экан.

Кошки эди дунё онам каби бўлса-ю...уни ранжитсам ҳам мени эркалайверса.

Бу дунёда ҳамма нарсанинг ўрнини босса бўлади. Ажрашиб кетсанг ундан яхшиси билан оила қурасан. Бошқа фарзанд ҳам кўришинг мумкун. Мол-у дунёни ҳам янгитдан тўплашинг мумкин. Лекин ягона "Онанг" агар кетадиган бўлса, унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди!

Кошки эди дунё онам каби бўлса-ю... уни ранжитсам ҳам бошим силаса.

Шундай фарзандлар борки, улар Онани шунчаки уй ходимаси деб ўйлайдилар. Таом тайёрлайди, тозалайди, эрта тонг билан уйғотади. Лекин Она билан чўрининг орасидаги ягона фарқ шундаки, чўри ҳар ой маош олади. Она эса кеча-кундузги меҳнати учун иш ҳаққини талаб қилмайди.

Кошки эди дунё онам каби бўлса-ю... ранжитсам ҳам меҳрин аямаса.

Орамиздан қанчамиз қўлларидан ўпиб қучганмиз? Қанчамиз бошларидан ўпиб қўйганмиз?

Қанчамиз энгашиб оёқларидан ўпганмиз?

Қанчамиз эҳтиром ва одоб билан суҳбатлашганмиз...

Агарда фарзанд онасига қилаётган муомаласига эътибор бериб қарайдиган бўлса, ўзини қанчалар ношукр ва итоатсиз эканлигини кўрган бўлар эди..!

Ношукр фарзандлар эса онаси вафот этгач уни қабридан чиқариб бўлса ҳам бошини силаб ўпиб қўйишни ва "Онажон, мени кечиринг" деб айтишни орзу қилади.

Агар онанг ака-укаларинг орасидан сени ихтиёр билиб чақирса ёки чақиртирса шуни билгинки Аллоҳ таоло сени ибодатга элтаётган бўлади.

Аллоҳим онамдан уч нарсани яъни қабр азоби, қабр фитнаси ва дўзах оташини йироқ қил.

Ва уларни уч нарса билан яъни, Саййидул Акром Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлари, қабр роҳати ва жаннати "Наъийм" билан ризқлантиргин.

Амин я Роббал ъаламийн.

Оналар бу дунёнинг жаннатидир. Уларнинг розилиги эса у дунёнинг жаннатидир.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кошки эди дунё онам каби бўлса