Нодирбек Абдусатторовнинг бўлажак турмуш ўртоғи ким? Тўй қачонга белгиланмоқда?

Маданият1 дақиқа ўқиш1.9K
Нодирбек Абдусатторовнинг бўлажак турмуш ўртоғи ким? Тўй қачонга белгиланмоқда?

Ўзбекистоннинг таниқли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов уйланиш арафасида. Спортчининг унаштируви 4-октябрь куни ўтказилган. Маълум қилинишича, тўй маросими 2027 йил март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Гроссмейстернинг танлаган ёри Севинч Мавлонова экани маълум бўлди. У киберхавфсизлик йўналишида фаолият юритади ҳамда Зулфия мукофоти билан тақдирланган.

Шу тариқа, спорт ва замонавий технологиялар соҳасида фаолият юритаётган икки ёшнинг ҳаёти бир нуқтада туташмоқда. Нодирбек Абдусатторов эса шахматдаги муваффақиятлари билан нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро майдонда ҳам танилган. У 13 ёшида гроссмейстер бўлган, 2021 йилда рапид йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, 2022-йилги Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси билан олтин медални қўлга киритган.

Эндиликда ёш чемпион учун ҳаётининг янги саҳифаси очилмоқда. Унаштирув муносабати билан Абдусатторов ва Мавлоновага бахт, меҳр ва мустаҳкам оила тилаймиз.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?