00:30 / 04.09.2018
6 055

Мунажжимлар башорати: 4 сентябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 4 сентябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 сентябр куни қизлар, аёллар атрофдагиларда ўзгача таассурот қолдиришлари керак бўлади. Бунинг учун эрталабдаёқ гўзаллик салонига боринг. Бу жуда тўғри йўл. Чунки ҳар замонда кўзгуга боққанингизда, ўзингизни кўриб хафа бўлмаслигингиз ҳам зарур-да. Кун давомида барча ишларингиз бароридан келади. Соғлиғингизни эҳтиётлаш чораларини ўз вақтида кўриб қўйсангиз бас. Кечқурун оила даврасида дам олишингиз тавсия этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар бугун сизга нафақат ғалаба, балки мағлубиятларни ҳам ваъда қилган. Бир кун давомида бошингиздан шу қадар кўп воқеаларни кечирасизки, уларни ёзиб тугатиб ҳам бўлмаса керак. Агар буйруқбозликни маъқул кўрмасангиз, шахсий ҳаётингизда тотувлик ҳукм суради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш, маданий ҳордиқ чиқариш хайрли кечади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

4 сентябрда қариндошлар билан тил топишишингиз мушкул кечиши мумкин. Устига устак кўчада ҳам атрофдагиларнинг баъзилари бўлар-бўлмас сабаблар билан асабингизга тегиши мумкин. Бундай лаҳзаларда ғазабга эрк бермаслик керак. Акс ҳолда бундан-да баттарроқ вазиятлар юзага келишига сабабчи бўласиз. Овқатланиш режимига амал қилинг. Ҳаво салқинлаши билан иштаҳа ҳам очила боради. Шундан эҳтиёт бўлишингиз лозим.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Ўзингизни ўзингиз ҳадеганда айблаб, ич-этингизни еявермасангиз, кунингиз ажойиб тарзда кечиши тайин. Билинг, омаддан қўрқадиганларга у яқинлашмайди. Шунинг учун қўрқманг. Майли, у уйингизнинг тўрини эгаллаб олсин. Агар шундай бўлиб чиқса, дунёда сиздан бахтлиси бўлмасди. Шахсий ҳаётингизда булутли лаҳзалар кўзга ташланади. Кимлардир сиздан норози, сиз кимларнингдир тутаётган ишидан жаҳл отига минасиз. Бу вазиятни нима қилиб бўлса ҳам юмшатишингиз керак.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

4 сентябр куни биринчи бўлиб ўзингизга ўзингиз ҳисоб беринг. Ана ундан кейин раҳбарларга, кечқурун оиладагиларга ҳисоб берасиз. Тасодифий, кўз қараши бежо одамлар билан танишманг, мулоқот қилманг. Саломатлигингизда кун бўйи безовталик кўзга ташланиши мумкин. Олдини олиб мутахассис кўригидан ўтиш сира зиён қилмайди. Кечқурун ёлғиз қолинг ва ширин хаёллар қуршовида вақт ўтказинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Оила қурмаганларнинг айримлари бугун романтик лаҳзаларни бошдан кечириши кутилади. Бу шундай романки, китоб ёзгиларингиз келиб кетади. Ҳаётнинг лаззати ҳам шунда-да. Мавқени ошириш учун дастлабки қадамни сиз ташлашингиз зарур. Ортга чекиниш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Ортга йўл йўқ. Ҳар қандай кўринишдаги жисмоний зўриқишларни нари суриб қўйинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, врачлар маслаҳатига қатъий амал қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

4 сентябр куни кўп вақтингиз яқин ўтмиш ёки келажак ҳақида хаёл суришлардан иборат бўлади. Лекин атрофдагилар билан ҳам мулоқот қилишингиз керак. Бунинг учун ортиқча гапларни нари суриб, асосийларини тилингизга кўчиринг. Муҳаббатда ўз вазифангиз ҳамда мажбуриятингизни яна бир карра аниқлаб олинг. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббат изҳорларига йўл бериш вақти етди. Бардам бўлинг. Андишани ўзингизга асло яқинлаштирманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун эрталаб уйқудан уйғонасиз-у, ҳеч нарса кўнглингизга ёқмай кетаверади. Ҳеч нарсани ўйлагингиз келмайди. Аммо ҳаёт қайнамоқда. Бу қозонда сиз ҳам қайнашингиз керак. Ёқтирмаслик, хаёл суриш ёки қайсарона одатлар билан ижобий натижага эришиб бўлмайди. Муҳаббатда қалбингизни шубҳалар эгаллаб олиши мумкин. Бироқ сиз улар қуршовидан чиқиб кета олмай қийналасиз. Сабр қилинг. Бугун бўлмаса, эртага барибир истакларингиз куртак ёза бошлайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

4 сентябрда амалга оширишингиз лозим бўлган барча ишлар ўз режасида турганига гувоҳ бўласиз. Уларни адо этсангиз, молиявий аҳволингиз албатта яхшиланиши керак. Тўғри, мушкулотларсиз ишнинг ўзи йўқ. Аммо улар сизни янада тоблайди. Келажак сари дадил интилишингизда ёрдам беради. Сизни кўролмасларга нисбатан ўта мағрурлик билан муносабат юритинг. Ҳасад қулига айланиб қолманг. Соғлиғингизни эҳтиётланг. Витаминга бой мевалардан кўпроқ истеъмол қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар қандай мушкулотлар бошингизга тушмасин, жазавага тушмаслигингизни маслаҳат беришади. Негаки, ташвиш ҳам, шодлик ҳам меҳмон. Бугун келса, кетар пайти албатта яқин бўлади. Ишда, шахсий ҳаётда сабрни ўзингизга шиор қилиб олинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фақат ўз куч ва имкониятларингизгагина суянинг. Бировлардан ёрдам кутиб овора бўлманг. Шунда топган бир бурда нонингиз ҳам жуда тотли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

4 сентябрда қаршингиздаги имкониятлар эшикларининг саноғи бўлмайди. Неки ишга қўл урманг, қисқа фурсатда ва сифатли кечади. Бундай ишнинг мукофоти бўлади албатта. Башарти дўстларингиз ёрдам қўлини чўзса, уларни рад этманг. Биргаликда иш битириш янада қувончли кечади. Тадбиркорлар учун янги ҳамкорлар билан шартномалар тузиш муваффақиятли якунланади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Тадбиркор бўлсангиз, бугунги кунингиз бароридан келади. Шартлашилган ишларнинг барчаси муваффақиятли амалга ошиб, сизга кутилган даромадларни ҳадя этади. Фақат ҳамкорларни ранжитиб қўядиган ҳаракатлар содир этмасангиз бас. Кечки пайт севимли инсонингиз жуда ёқимли бир кутилмаган совға ҳадя этишни ният қилган. Ниятлари вожиб бўлсин. Айримлар кечқурун олис сафарга отланишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 4 сентябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?