20:57 / 07.09.2018
6 073

ЁМОНЛАШ – бу сиз билан осмон ўртасида деворнинг пайдо бўлишидир

ЁМОНЛАШ – бу сиз билан осмон ўртасида деворнинг пайдо бўлишидир
▶️ Ёмонлаш омадни тўсувчи девор.
▶️ Ёмонлаш имкониятни тўсувчи девор.
▶️ Ёмонлаш соғайишни тўсувчи девор.
▶️ Ёмонлаш кайфиятни тўсувчи девор.
▶️ Ёмонлаш осмондан сизга қуёш нури ўтмаслиги учун девор.

▶️ Дарахтнинг учида девор турса, қандай ўсади деб ўйлайсиз? Пулингизнинг ўсмаслиги раҳбариятни ёмонлашингиз, касбингизни ёмон кўрганлигингиз ва сиз орқали ризқ олувчиларни ҳам ёмон кўрганингиз оқибатидир.

▶️ Фарзандларингизнинг тарбияси ёмонлиги, ўқимаслиги, ахлоқи ёмонлиги уни ҳам ёмон деб уни ёмонлаганингиз учундир.

▶️ Аёлингизнинг кундан-кунга ёмон бўлиб, овқати уволга чиқиб, ўзи ухлаб қолаётганлиги, дазмол қилганида ҳам кийимларни куйдириб қўйиши уни ёмонлашингиз оқибатидир.

▶️ Фарзандингиз иши юришмасдан, йўлини топа олмасдан юрибдими? Демак, отасини ёмонлагансиз муҳтарама аёл.

▶️ Қизингиз сизни орингизни ўйламай қўйдими? Демак, аёлингизни жудаям ёмон кўриб кетаяпсиз. Сизнинг уйингизга қўнувчи ориятни ёмонлаш орқали девор билан тўсиб, беорлик билан қолиб кетаяпсиз.

▶️ Ойлигингиз етмасдан, ҳар куни “Раҳбарингизни кўришга кўзингиз йўқ, отишга ўқингиз йўқ” бўлиб юрибсизми? Демак, сизга ризқ келишига сабабчи одамни ёмонлаб, осмон билан ўзингиз ўртангизга девор қуриб қўйдингиз. Пул бору, барака йўқ.

▶️ Онангиз билан муносабатларингиз ёмонми? Демак, сиз онангизни сизга бирор нима қилиб бермаганлигида айблаяпсиз ва уйингиз совчи кўрмаяпти.

▶️ Отангиз билан муносабатингиз ёмонми? Демак, сиз отангиз сизга қилганларини ёмонлаш, уларни кам дейиш орқали осмон билан ўзингиз ўртангизда девор қурдингиз ва ўғлингиз билан келинингиз ажрашиб кетмоқда…

Ҳамма нотўғри ишлар ёмонлаш орқали осмон ва сиз ўртангиздаги ўша девор пайдо бўлишидан келиб чиқади. Бу девор ривожланишдан тўхтатади. Сизнинг пулингиз ривожланмайди, болалар тарбияси ривожланмайди, ўғлингизнинг бизнеси ривожланмайди, келинингиз болали бўлолмайди, машинангиз аварияга учрайди… Ҳаммаси ёмонлаш туфайли.
Психолог Зебинисо Аҳмедова


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » ЁМОНЛАШ – бу сиз билан осмон ўртасида деворнинг пайдо бўлишидир