Уйқусиз тун сабаб кучсизроқ бўлишингиз ва семизликнинг юқори хавфига учрашингиз мумкин. Танамиз сменали иш графиги, чарчоққа шу йўл билан реакция қилишини тушунтиришга ундайдиган тадқиқот натижалари ана шундай, дея ёзади Independent журналисти Алекс Мэттьюз-Кинг.
Швед тадқиқотчиларининг жамоаси уйқусиз ўтказилган битта тун ёғ тўқимасига организмнинг ёғ йиғиш хусусиятини оширадиган генни киритишини намойиш этишди. У иккинчи тур диабетининг юзага келиши билан боғлиқ.
«Олимлар мушак тўқимасидаги акс эффектни ҳам қайд этишди. Бўғимларни ташкил қилувчи мураккаб оқсиллар оддий шаклга кира бошлади. Тадқиқотчилар бу организмга ёғ захирасини сақлашга ёрдам берувчи адаптация бўлиши мумкин деган фикрдалар», - дея хабар бермоқда Kun.uz.
Тадқиқот муаллифи Уппсальс университети ходими Жонатан Седернас шундай ҳикоя қилади: «Ҳозирги вақтда сменали иш ва тўйиб ухламаслик жуда кенг тарқалган. Шунинг учун буни ўрганиш муҳим. Биз тадқиқотимизнинг натижаси сурункали тўйиб ухламаслик ва сменаларда ишлаш семизлик ва иккинчи тур диабети хавфини ошириши, шу билан бирга мушак тўқимаси камайишига гувоҳлик беради, деб ҳисоблаймиз».
«Бу биологик соатларнинг ўзгаришига ҳам боғлиқ деб ўйлаймиз. Маълумки, улар 24 соатлик суръатни назорат қилади», - дейди у.
Олимлар 15 нафар соғлом кўнгиллилардан нормал уйқули тун ва тунги сменага тақлид қилиш мақсадида уларга ухлашга рухсат берилмаган тундан кейин қон, мушак ва ёғ тўқимаси намуналарини олишган. Овқатланиш, жисмоний машқлар ва ёруғлик ўзгармаган.
Тадқиқотчилар тўқимадаги ДНК – генетик код сегментларининг қўшилиши жараёнларини ўрганишди.
«Таҳлил бузилган уйқудан кейин ДНКдаги ёғ тўплаш билан боғлиқ жараёнлар кучайганлигини кўрсатди. Мушак тўқимасида катта, қувват сиғимига эга мушакларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ генлар фаоллиги пасайган. Бу эса тузилманинг бузилишига олиб келган. Мазкур жараён катаболизм сифатида машҳур», - дейилади мақолада. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади