16:14 / 13.09.2018
5 297

Маслаҳат беринг: "Онамни кўрганлар менга қизини беришни истамаяпти!"

Маслаҳат беринг: "Онамни кўрганлар менга қизини беришни истамаяпти!"
«ОНАМНИ ЎЗГАРТИРОЛМАЯПМАН»

— Ассалому алайкум! Оилада икки фарзандмиз. Опам турмушга чиқиб кетган, фарзандлари бор. Менинг ёшим эса ўттиз иккидан ошди ҳамки, ҳали уйланмадим.

Бакалаврни тамомлагач, магистратурани чет элда ўқидим. Ҳозирда катта бир корхонанинг эгасиман. Ёшим катталиги сабаб бирор қизга кўнгил қўйиб, ишқ-муҳаббат ўйини қилиш кўнглимга сиғмайди. Қанча яхши қизларга совчи қўйдим, лекин уларнинг ота-онаси онамни кўргач, қизларини бериш фикридан қайтиб қолишяпти. Онам нафақадаги журналист. Лекин юришидан уялиб кетаман. Қанча таъкидлашга уринмай, барибир, ўз билганидан қолмаяпти. Онасини муҳокама қилаётган ўғилдан нафратланаётгандирсиз, эҳтимол. Бироқ мен онамни ҳаммадан ораста, ҳаммадан гўзал бўлиб юришини истайман. Ҳаттоки қўшнилар, қариндошларимиз ҳам бу борада онамга хўп насиҳат қилишди.

Бир куни ишхонамга келибди. Котиба қиз «Сизни ғалатироқ бир аёл сўраяпти. Пул сўраб келган бўлса керак», деди. Йўлакка чиқсам, онам бечора униққан кўйлакда, елими қочган эски оёқ кийимда дилдираб турибди. Кўнглим бузилиб кетди. Азизларим, онамни ўзгартиришим керакми ёки онамга мос келин топишим?
… 78-87 абоненти

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Маслаҳат беринг: "Онамни кўрганлар менга қизини беришни истамаяпти!"