14:38 / 14.09.2018
6 998

Тонгда соат 8 га қадар бажарилиши керак бўлган 6 нарса (фото)

Тонгда соат 8 га қадар бажарилиши керак бўлган 6 нарса (фото)
Фото: Pexels
Бойўғли ёки сўфитўрғай эканингиз муҳим эмас. Тўғри ўтказилган тонг – яхши ва унумдор кун гаровидир. У ана шундай бўлиши учун бари кечки пайт режалаштирилиши керак. Ахир режасиз эрта тургач, тўшакда қолишда давом этишингиз эҳтимоли катта. Бундан ташқари, агар кеч ухлаб, эрта турсангиз, кунингиз унумли бўлмайди. Ахир тўйиб ухламаслик мия функцияларини пасайтиради.

Ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа ўзингиз билан вақт ўтказинг

Эрта туришнинг катта фойдаси – ёлғизликда бўлиш имконияти. Ҳатто бир ўзингиз яшамасангиз ҳам уйдагилардан вақтлироқ туриб, ўзингизга ҳеч бўлмаганда 10-30 дақиқа ажрата оласиз. Бу хотиржам бўлиш, унумли кунга созланиш, бир финжон чой ва қаҳва ичишнинг айни вақти.

Бир стакан сув ичинг

Албатта, бу тавсия исталган вақт учун долзарб. Бироқ тонгда жуда муҳим, чунки уйқу вақтида организм сув миқдорини йўқотади. Уни зудлик билан тўлдириш зарур.

Фото: Pexels
Бадантарбия қилинг

Қийин жисмоний машқлар бўлиши шарт эмас. Аксинча, чўзилинг, қисқа тортилишлар қилинг. Бундан ташқари, машқлар мияни яхшироқ ишлашга мажбур қилади.

Узоқ муддатли ишлар билан шуғулланинг

Масалан, инглиз тилини мукаммал даражада билишни истайсиз. Эрталабда Coursera ёки TED’даги видеоларни томоша қилинг. Ҳатто 15 дақиқа ҳам сизни мақсадингизга яқинлаштиради.

«Қурбақани енг»

Албатта, бу метафора қўлланган ном. Тонгда сиздан максимал ҳаракат талаб этадиган ишларни бажариш лозим. Агар эрталаб буни уддаласангиз, демак бошқа мақсадларни ҳам бажара оласиз. Бундан ташқари, ирода шундай ресурски, кечга бориб, у талаб этиладиган ишларни бажариш қийинроқ бўлади.

Фото: Pexels
Совуқ душ қабул қилинг

Ёки контраст. Бу сизни тетиклантириб, қувватга тўлдиради. Айниқса, қийин бўлмаган жисмоний машқлар билан биргаликда яхши натижа беради.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тонгда соат 8 га қадар бажарилиши керак бўлган 6 нарса (фото)