07:01 / 01.10.2018
5 256

Ҳаёли сингил

Ҳаёли сингил
Қадим замонда подшоҳ, бир йигитни айби учун оиласи билан ўлимга ҳукм қилибди.

Подшоҳ маҳбусларни охирги сўзларини эшитмоқчи бўлиб зиндонга борибди. Подшоҳ биринчи бўлиб йигитни отасидан сўрабди:

– Охирги сўзингизни айтинг?

Йигитни отаси:
– О, Подшоҳи олам, биз ўлганимиздан сўнг мени ҳаққимга дуои фотиҳа ўқинг сизни дуоингиз ижобат бўлади. Инша Аллоҳ...

"Подшоҳлар Аллоҳни ердаги соясидур" деганлар”. Подшоҳ йигитни онасини ёнига келиб сўради:
– Эй онаизор, охирги сўзингиз нима?

Она:
– Подшоҳи олам, онага дунёда энг ёмони фарзандини жон беришини кўриш, у дунёю бу дунё бундан ортиқ азоб йўқ она учун. Олдин мени осишсин, зероки, фарзандимни ўлимини кўрмай”.

– Навбат йигитни яккаю ягона синглисига келибди,

Подшоҳ:
– Айт, охирги тилагингни бажараман?

Сингил:
– Подшоҳи олам, менга игна-ип келтирсин илтимос, кўйлагимни этаги озгина йиртилибди, шуни тикиб олай.

Подшоҳ:
– Сен эрталаб саҳарда шаҳар ўртасидаги дорга осиласану, нима қиласан этагингни тикиб, энди нима фарқи бор, нима фойдаси бор буни?

Сингил:
– Эй подшоҳи олам!

Мен акамни синглисиман. Акам менга: "ҳаёли, иболи қиз бўлгин" деганлар. Мени ҳамиша тергаб, юриш-туришимни назорат қилиб бегона кўзлардан сақлаганлар...

– Эртага халойиқни олдида дор остига қандай этаги йиртилган кўйлак билан чиқаман "Уят ўлимдан ёмон". Акам майли жиноят қилгандир, лекин умримни охиригача акамга муносиб сингил бўлай, ижозат беринг”.

Подшоҳ кўзига ёш олиб:
– Ҳаммаларингни афв этдим, гуноҳларингиздан ўтдим дебди, шундай сингилга ака бўлган йигитни кечирмай бўладими афв этдим деган экан..!

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳаёли сингил