16:48 / 01.10.2018
5 668

Инфарктга учрамасликнинг самарали усули маълум қилинди

Инфарктга учрамасликнинг самарали усули маълум қилинди
Европанинг барча ривожланган давлатларидаги ўлим ҳолатларининг 56 фоизи юрак-томир касалликларига тўғри келади.

Россиялик академик Юрий Беленковнинг айтишича, юрак-томир касалликлари “ёшармоқда”. Ҳозирги кунда хатар гуруҳига ота-оналари шундай касалликлардан азият чеккан 40 ёшдан катта аёллар ҳамда 35 ёшдан катта эркаклар киради.

Охирги йилларда бу касалликларни даволашда сезиларли яхшиланиш кузатилмоқда. Мисол учун, Цюрих олий техника мактаби ходимлари 3D-босма ёрдамида тўлиқ фаолият юритувчи сунъий юрак яратишган.

Бироқ шунга қарамай, Беленковнинг айтишича, инфаркт ва юрак ишемик касаллигига қарши курашда профилактика энг самарали восита бўлиб қолмоқда.

“Тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланиш ва саломатликни кузатиш: қон босими, пульс частотаси, холестирин ва қондаги шакар миқдорини мунтазам кузатиб бориш. Ҳа, бу зерикарли ва оғирдир, бироқ бугунги кундаги энг самарали усулдир”, деб айтмоқда Беленков.

Кунига бор-йўғи 20 дақиқалик бадантарбия юрак, суяк ва мушакларни шикастланишлардан сақлайди ҳамда инфаркт ёки инсульт авж олишининг хавфини камайтиради, ҳафтасига икки ҳовуч ёнғоқ истеъмол қилиш эса юрак-томир касалликлари ривожланиши эҳтимолини деярли 25 фоизга камайтиради.

Германиялик ва британиялик олимларнинг яқинда ўтказган тадқиқотининг кўрсатишича, ҳафтасига 4 финжон қаҳва ичиш юрак ҳужайралари фаолияти ва миокард инфрактидан кейин уларнинг тиклана олишига ижобий таъсир қилади ҳамда қанд касаллигидан ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инфарктга учрамасликнинг самарали усули маълум қилинди