22:38 / 02.10.2018
5 882

Финжонлардан бирини танлаб қанчалик қизиқувчан эканлигингизни билиб олинг

Финжонлардан бирини танлаб қанчалик қизиқувчан эканлигингизни билиб олинг

Кўпчилик одамлар ўзининг жуда қизиқувчанлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Қизиқувчанлик ишга киришиши билан бизга имкониятларга тўла янги дунёни очиб беради. Қизиқувчанлик ўқишга бўлган мотивация, эслаб қолиш ва янги буюмларни синаб кўришда двигател, импульс вазифасини ўтайди.

Нима деб ўйлайсиз, сизнинг қизиқувчанлик хислатингиз қай даражада? Расмдаги ичимликлардан бирини танлаб жавобларни ўқиш орқали буни билиб олинг!

Сиз қайси бирини танладингиз?

  1. ҚАЙНОҚ ШОКОЛАД

Қайноқ шоколад тўлдирилган финжонни танлабсизми, демак сизнинг қизиқувчанлигингиз ва диққат-эътиборлилигингиз даражаси суст. Жуда хотиржам инсонсиз, буюмларни тайёр, ишланганларини ёқтирасиз. Ҳамма бошқотириш талаб қилмайдиган нарсаларни ёқтирасиз, шунинг учун ниманидир қидириш ёки қайта ишлаб чиқариш учун изланишингиз, қизиқувчан бўлишингиз шарт эмас. Умуман олганда дўстсевар инсонсиз. Шунингдек, кўп ухлашни яхши кўрасиз. Атрофингиздаги дунё бузилиб кетган тақдирда ҳам парвойингизга келмайди.

     2. ҚАҲВА:

Қайноқ қаҳвали финжонни танладингизми, демак қизиқувчанлигингиз ва диққат-эътиборингиз вақтинчалик, ҳар доим ҳар хил. Тетик инсон бўлишни, ишлашни ва ўзингиз учун нимадир қилишни ёқтирасиз. Бу сизга улкан завқ бағишлайди, айниқса бир нечта ишни бир вақтда бажаришни хуш кўрасиз. Кўпайтираётган билимингиз сизни ўзингиз хоҳлаган йўл томон олиб боряпти. Ҳаётингизда энг муҳими – оила ва дўстлик.

     3. ЧОЙ:

Чойли финжонни танладингизми, демак қизиқувчанлигингиз ва диққат-еътиборингиз юқори даражада, сиз учун билим ва ҳаёт сирлари муҳим ўринда туради. Бу дунёни янада яхшилаш учун ҳар доим изланишдасиз. Барча қарорларингиз қоидага кўра олдиндан пухта ўйланган бўлади. Жуда ўзига ишонган инсонсиз, одамлар сизни мукаммал деб ўйлашга мойил ва сизни ҳаммадан бошқача деб ҳис қилишади. Одатда сизга ўхшаш инсонлар ёлғиз ва уларнинг дўстлари жуда озчиликни ташкил этади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Финжонлардан бирини танлаб қанчалик қизиқувчан эканлигингизни билиб олинг