Ким ҳам адашмайди дейсиз. Ҳаттоки инсон саломатлигига ва ҳаётига жавобгар касб эгалари шифокорлар ҳам баъзида адашишлари мумкин. Аммо бемор ва унинг яқинлари хушёр бўлса, ушбу хатони олдини олиш мумкин. Қандай қилиб, нималарга аҳамият бериш керак дейсизми? Қуйида шу ҳақда сўз боради...
БОШҚА БЕМОР
Шифокор ногоҳ беморга бошқа кишининг муолажасини буюриши мумкин. Бу каби янглишишлар асосан беморлар ўхшаш исм ёки фамилияга эга бўлган вақтда юзага келади. Ана шундай вазиятга тушиб қолмаслик учун, бемор яқинлари шифохона ходимларининг бемор ҳақидаги маълумотларни ва палата рақамини яхшилаб текширганликларига амин бўлишлари даркор.
СОХТА ШИФОКОР
Миллионлаб инсонлар “соҳта шифокор” ва малакаси йўқлар хизматидан азият чекиб қолишади. Бу эса беморни чуқур кўздан кечириш ва тўғри ташҳис қўйишга тўсқинлик қилиши табиий. Шу сабабли, қаерга боришингиздан қатъий назар, шифокор ҳақидаги хужжатларни ёки бошқа беморларнинг шифокор ҳақидаги холис фикрини ўрганиб чиққанингиз маъқул.
НОТЎҒРИ ТАНЛАНГАН ДОРИ-ДАРМОН
Шифокор дори-дармонларни ва уларнинг дозасини тўғри буюрган бўлсада, хатони фармацевт қилиши мумкин. Нотўғри берилган дори-дармон соғлиққа зарар етказибгина қолмай, қалтис ҳолатга ҳам олиб келиши барча маълум. Шу сабабли, дорихонани тарк этиш чоғида фармацефтдан дори-дармонларни тўғри берганини ва рецептга тўғри келишини яна бир бор текшириб беришини сўраш керак. Айниқса, дорилар биринчи бор олинаётган бўлса, янада аҳамиятли бўлиш тавсия этилади. Дориларнинг дозасини аниқ билган ҳолда ҳарид қилиш ҳам жуда муҳим.
ХАВФЛИ ПЛАСТИК ЖАРРОҲЛИК
Бугунги кунда пластик жаррохлик иши билан кишини хайратга солиш қийин эмас. Кўпчилик ушбу жарроҳлик амалиётини иккиланмай танлаганига қойил. Зеро, пластик жаррохлик амалиётларининг натижаси ҳар доим ҳам қувонарли бўлавермайди-да...Ушбу тиббиёт хизматидан фойдаланишга бел боғлаган бўлсангиз, аввало пластик жарроҳ керакли сертификатга эга эканлигини, дипломи, камида 5 йиллик иш тажрибаси мавжудлиги ва малака оширганлиги ҳақидаги хужжатини текшириб кўриш фойдадан холи эмас. Унинг беморлари билдирган фикрлар билан ўртоқлашиш ҳам тўғри хулосани чиқаришга ёрдам беради. Чунки, номи чиққан клиникаларда жаррохлик амалиёти ҳам яхши ўтказилади дея ҳеч ким сизга кафолат бера олмайди. Яхшиси жарроҳнинг ишларига қараб баҳо беришга киришинг.
КЕЧИККАН ТЕЗ ЁРДАМ
Кўпчилик беморларнинг аҳволи тез ёрдам машинаси тезда етиб келмаганлиги ва биринчи тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилмаганлиги туфайлиёмонлашади. Тез ёрдам машинасини тезда етиб келишига нима тўсқинлик қилади? Транспорт йўлларидаги тирбандликларми? Фақат бу эмас. Уй манзилининг аниқ айтилмагани ҳам тез ёрдамнинг зудлик билан етиб кела олмаганлигига сабаб бўлади. Шу сабабли, тез ёрдам чақириш вақтида, уй манзилини аниқ ва тўғри тушунтириш жуда муҳим.
ЖАРРОҲЛАРДАН ЭСДАЛИКЛАР
Пахта шарчалари, пўлат қисқичлар, жарроҳлик анжомлари- булар жарроҳлик амалиётидан кейин беморларнинг ички аъзоларидан топилган айрим нарлар ҳолос. Хайрон бўлманг, бундай холлар фақатгина кинофильмларда эмас, хаётда хам учраб туради. Бунга жарроҳ ва унинг ёрдамчиларининг ўз ишига совуққонлик билан ёндашгани сабабдир. Бундай вазиятларни олдини олиш беморнинг қўлида бўлмасада, жарроҳлик амалиётини бошлашдан аввал шифокорлардан ўз анжомларини хисоблаб, кейин ишга киришишларини сўраш мумкин. Жаррохлик амалиётидан сўнг кучли оғриқ,тутқаноқ, ёки яллиғланиш юзага келгани аниқласа, шифокор бемор ичида нотаниш нарсалар қолиб кетмаганлигига амин бўлиши учун текширув ўтказиши керак.
НОТЎҒРИ ТАШҲИС
Статистик маълумотларга кўра, 10 % ҳолатларда шифокорлар беморларга нотўғри ташҳис қўйишар экан. Натижада, касалликни даволаш учун эмас, аксинча, бемор аҳволини янада оғирлаштириши мумкин бўлган муолажа белгиланаркан. Шунинг учун, жиддийроқ касалликларда аниқ ташҳис қўйиш учун энг яхши усул бир эмас, бир нечта шифокор маслаҳатини олиб, кейин даволаш муолажасини бошлашдир.
Ширинхон Сиддиқхўжаева
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”