22:20 / 06.10.2018
6 477

Дуонинг маъноси

Дуонинг маъноси
Аввало дуонинг маъносини билиб олайлик. Араб тилида “дуо” сўзи чақириш, сўраш маъноларини англатади.

Кўпинча “дуо” ва “бир нарсани талаб қилиш” маънолари бир-бирига аралашиб кетади.

Шунинг учун талаб нима-ю, дуо нима эканини аниқ билиб олиш алоҳида маъно касб этади.

Талаб сўровчи нутқ қиладиган лафзнинг васфидир: “Менга тилаган нарсамни бергин” , каби.

Дуо эса сўровчида пайдо бўладиган нафсий ҳолатдир. Мазкур нафсий ҳолат икки нарса билан: қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда улардан ҳар бирининг синиқлик ва хокисорлик ила Аллоҳ таолога юзланиши билан ва яна дуо қилувчининг ўзи қилган гуноҳлари учун Аллоҳ таолога сидқидилдан тавба қилишни бошлаши билан бўлади.

Ҳа, дуо қилаётган пайтда қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда уларнинг ҳар бирининг синиқлик ва хокисорлик ила таолога юзланиши бўлмаса, одатга кўра икки қўлни кўтариб, тилга келган талаб сўзлари такрорланаётган бўлади. Бундай вақтларда қалб ғофил бўлиши, тилда бир гап, хаёлда бошқа гап бўлиши ҳам мумкин. Албатта, бу ҳолатни дуо деб бўлмайди.

Бас, шундай экан, бу ишни қилаётган одамни “Фалончи Аллоҳ таолодан сўрамоқда” дейишимиз мумкин, аммо “Фалончи Аллоҳ таолога дуо қилмоқда” дея олмаймиз.

Сен: “Аллоҳга дуо қилинглар ёки Роҳманга дуо қилинглар - қай бирига дуо қилсангиз ҳам, барибир. Энг гўзал исмлар Уникидир” (Исро, 110)
“Сунний ақийдалар” китобидан
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дуонинг маъноси