23:53 / 07.10.2018
5 909

Опа-сингилларга насиҳат

Опа-сингилларга насиҳат
“Келинга туҳфа” китобининг муаллифи айтадилар:

Мен опа-сингилларимга ўз тажрибамга кўра шундай насиҳат қиламан: Эрнинг сиҳат-саломатлиги, шоду-хуррамлиги, иззат-обрўсининг ҳимояси, хонадон ва фарзандларнинг яхши бўлишлиги, буларнинг барчаси аёлнинг ихтиёридадир. Аёл хоҳласа уйни жаннат намунаси қила олади.

Шунинг учун ақлли аёлга лозимки, гоҳида у эрини янги бир келинчак каби қарши олсин. Гоҳида жон фидойи каби эрига ғам-аламда шерик бўлсин. Гоҳида паҳлавон бир ҳимоячи каби эрини дунёвий қийинчиликлардан сақлашга ҳаракат қилсин. Гоҳида меҳрибон бир устоз каби эрини ўткинчи бу дунёнинг орзу-ҳаваслари ва гуноҳларга мубтало бўлишидан ҳимоя қилсин....

Опа-сингилларим! Ёдингизда тутинг, эр чиройли аёлнинг асири бўлмайди. Чунки, чирой жуда тез эскирадиган ва ўткинчи нарсадир. Балки, эр гўзал муомала ва гўзал хизмат қилувчи аёлнинг асири бўлади....

Кун бўйи чарчаган эр кечқурун уйига келганда, гўзал муомала ва гўзал хизмат қилувчи аёлини кўриб, бутун чарчоқлари чиқиб кетади...

Ақлли аёл гўзал муомала ва гўзал хизмат қилиб эрини ўзига шайдо қила олади....

Иккинчи насиҳатим шуки, ҳадиси шарифда келади:

Яъни: "Ҳадялашингиз, ўзаро меҳр-муҳаббатли бўласиз" (Имом Молик ривояти)

Шунинг учун гоҳ-гоҳида аёл эрига ҳадя ҳам бериб турсин. Масалан, эрига ручка ёқади, шунга ўхшаш арзимаган нарса бўлса ҳам ҳадя берсин. Шу сабабли қалбдаги гиналар кетади ва ўзаро муҳаббат зиёда бўлади...

Учинчи насиҳатим шуки, эр ишга кетаётган ва қайтаётганда, айнан шу икки вақтда ақлли ва тартибли аёл бутун эътиборини эрига қаратади, шунда бутун кун тартиби гўзал бўлади ва бундай аёлдан эри жуда хурсанд бўлади ва ҳар орзусини бажо келтиради. Кўп опа-сингилларимиз мана шу икки вақтда бепарво турадилар, натижада уйда жанжалларга сабаб бўлади...

Ҳазрат Сулаймон алайҳиссаломнинг насиҳатлари:

Яҳё ибн Касир айтадилар: Ҳазрат Сулаймон алайҳиссалом ўғилларига шундай дедилар: “Эй, Ўғлим! Агар сенга бирор яхши дўст учраса, уни маҳкам тутиб ол, чунки, у бошқа учрамаслиги мумкин”.
Ҳинд тилидан: Абдулқайюм Комил таржимаси

Манба: Isloh.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Опа-сингилларга насиҳат