21:00 / 08.10.2018
4 468

Сизнинг фикрлашингиз эркакчами ёки аёлларга хосми?

Сизнинг фикрлашингиз эркакчами ёки аёлларга хосми?
Расмдаги одам сизнингча қайси томонга югурмоқда? Жавобингиз аслида қандай фикрлашингиз ҳақида маълумот беради.

1. Сиз томон югурмоқда;
2. Сиздан қарши томонга қараб югурмоқда.

ЖАВОБЛАР:

1. ОДАМ СИЗ ТОМОН ЮГУРИБ КEЛМОҚДА:

Бу жавоб, сиз тўлақонли эркаклардек фикрлашингиздан дарак беради. Ва бу — факт. Сиз бир вақтнинг ўзида бир қанча ишни ўз зиммангизга олмайсиз, бир ишни тугатгандан сўнггина иккинчисига қўл урасиз. Олдингизга жуда аниқ мақсадлар қўясиз ва унга етишиш учун астойдил ҳаракат қиласиз. Прогматик фикрлайсиз. Кам гапириб, кўп бажаришга ҳаракат қиласиз.

2. ОДАМ СИЗДАН ҚАРШИ ТОМОН ЮГУРИБ КEТМОҚДА:

Бу жавоб шундан далолат берадики, сиз 100% аёллардек фикрлайсиз. Ўз ҳис-туйғуларингизни бошқаришни биласиз. Агар сизга ишлаётган жойингиз ёқса, ўзингизни ижодий қобилиятларингизни тўлақонли очиб бера оласиз. Кучли хотира эгасисиз. Интуиция — ички сезгингизни эса таърифлашга тил ожиз! Тартибни яхши кўрасиз. Сизда «аёллик бошланиши» устунлик қилмоқда, шунинг учун режалаштиришга интилувчанлик ва гўзаллик билан боғлиқ барча нарсага бўлган муҳаббатни сизда кўриш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сизнинг фикрлашингиз эркакчами ёки аёлларга хосми?