00:34 / 18.10.2018
5 849

Мунажжимлар башорати: 18 октябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 18 октябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эрталаб турибоқ, бошни баланд кўтарган ҳолда ўзингиз билан келишувга эришишингиз керак. Шундагина кун бўйи кўзланган эзгу мақсадларга эриша оласиз. Тушдан кейин асосан молиявий муаммоларни бартараф этиш ниятида елиб-югурасиз. Айримлар кечки пайт иш юзасидан сафарга отланишлари мумкин. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошингиз уйингизга меҳмон бўлиб келиши кутилади. Бу ташриф кайфиятингизга илиқлик олиб кирса ажаб эмас.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

18 октябр куни кечириб турган бугунги ҳаётингизни хавфга қўймаслик ҳақида қайғуришингиз керак. Кўп нарсалар жонингизга теккан. Танаффуслар содир бўлишини истайсиз. Худодан астойдил тиласангиз, албатта ниятингизга етасиз. Шахсий ҳаётингизда азалий орзуларингиздан бири ушалиши мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайрига отланинг. Илож топсангиз, ёлғиз қолиб яқин келажак режаларни пухталаб олинг. Ухлашга ётиш палласида қатиқ истеъмол қилишни унутманг. Тушларингиз тотли кечади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Агар яқин инсонларингиз сизга етарлича эътибор бермаётган бўлса, ранжиманг. Бу ҳақда бировларга арз ҳам қила кўрманг. Оиласиз бўлсангиз, яхшилаб ўйлаб кўринг. Охирги марта қачон севган инсонингизни кафега таклиф этганингизни эслаб кўринг. Молиявий масалада бугун жиддий муаммолар юзага келиш хавфи бор. Бу бировларга қайтаришингиз лозим бўлган қарз ва солиқ тўловида ўз аксини топади. Саломатлигингиз ҳам жойида эмас. Қон босимингизни жиддий назорат остига олинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

18 октябрда шамол қай тарафга қараб эсса, сиз ҳам ўша томон қадам ташлай бошлайсиз. Имкон бўлса, ижод билан шуғулланиб кўринг. Шедевр асар ярата олмаслигингиз мумкин, аммо хунук ва қўрқинчли ўйлардан нари бўласиз. Ёки расм чизиш билан шуғулланинг. Бу машғулот ҳам асабларни тинчлантиришда тенгсиз ҳисобланади. Кечқурун кимдандир ёқимли хабар эшитасиз. Бардам бўлинг!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун кунингиз кайфият бузилиши, тушкунликлар ва шубҳа-гумонларга бой бўлиши кутилади. Шу аҳволда ишга ҳам боргингиз келмайди. Лекин мажбурсиз. Агар баъзи соҳаларда дунёқараш ва фикрингизни ўзгартиришга эриша олсангиз, вазият сизнинг фойдангизга ўзгариши ҳам ҳеч гап эмас. Шунда эртанги кунга нисбатан юксак ишонч туйғусига эга бўлардингиз. Кимлардир сиздан қарздор. Бугун уларга кескинроқ муомала қилсангиз, дарров қарзларини қайтаришади. Сиз эса моддий жиҳатдан тўкинликка эришасиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

18 октябр куни эрталаб қаршингизда иккита йўл намоён бўлади. Бири шахсий ҳаётга, хотиржамликка, иккинчиси эса фаол ва астойдил тер тўкиб ишлашга олиб боради. Бир қарорга кела олмасангиз, тангани осмонга отинг ва илиб олинг. Қай тарафи билан тушса, ўшанга қараб иш кўраверасиз. Муҳаббатда бугун туйғуларга бўйсуниш сизга фақат зиён етказади. Тафаккурга суянинг. У тўғри йўлга бошлайди. Саломатликни мустаҳкамлаш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кайфиятингизнинг қандайлиги бугун жуда муҳим аҳамиятга эга. У рақобатчиларни қувиб ўтиш, чангингизда қолдириб кетишингизни таъминлай олади. Омад манзили томон олға босинг. Тадбиркорга айланишни орзу қилган бўлсангиз, бугун фойдали ишларга пул тикиш амали муваффақиятли кечади. Кечқурун суюкли инсонингиз билан ширин суҳбатлар қурган ҳолда вақт ўтказинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

18 октябрда ўзингиз билан ўзингиз овора бўласиз. Бошқаларнинг муаммолари сизни у қадар қизиқтирмайди. Аммо дўстлар, қариндошларнинг мурожаатларига лаббай деб жавоб беринг. Ижод кишиларининг мавқени орттиришдаги уринишлари омадли кечади. Бу ишда сизга яқиндагина яратган шедеврларингиздан бири ёрдам беради. Шу баҳонада мухлисларингиз сони ҳам ортади. Ҳатто, жуфтингиз ҳам сизни бошқатдан севиб қолиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун шахсий ҳаёт ташвишлари билан ўралашиб вақт ўтказадиган кун эмас. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишни дўндиришингиз талаб этилади. Акс ҳолда пулсиз қолиб кетасиз. Шундай экан, бир сония ҳам чалғимасдан, хаёлни бўлмасдан тер тўкаверинг. Муҳаббатда оила қуришга улгурмаганлар у қадар муваффақият қозона олмасликлари мумкин. Бу бўлғуси жуфтингиз билан фикрларингиз бир хил чиқа қолмаслигида ўз аксини топади. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда меъёр ва режимни буза кўрманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

18 октябр куни кимлардир сизни очиқ суҳбатга чақиравериб безор қилиши мумкин. Бироқ сиз безор бўлманг. Бундай суҳбатларнинг айримлари сизга ҳаётда асқотиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ишда ҳам, оилада ҳам тўғри сўзланг, очиқ юз билан яқинларингизга муносабат билдиринг. Бўғим ва ошқозон билан боғлиқ сурункали хасталикка чалинганлар профилактик ҳаракатларни бошламасалар бўлмайди. Бу хасталиклар ўз вақтида муолажа олишни тақозо этади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Шахсий ҳаётингиздан тортиб хаёлларингизгача тартибсизлик кўзга ташланади. Бу қандайдир сирингиз ошкор бўлиши билан бошланади. Ишонинг, бу жиддий муаммо. Муаммони эса қондошларингиз кўмагисиз бартараф эта олмайсиз. Кун давомида энг қулай имкониятлар йўлингиздан чиқади. Агар уларни қўлдан чиқармасангиз, иш жойингизда ҳам ортиқча бош оғриқлар бўлмасди. Асабни асранг. Асаб бузишга мойил вазиятлардан нари бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

18 октябрда балиқ буржи остида туғилганларнинг айримларига энг яқин, садоқатли деб билган дўстлари фавқулодда хиёнат қилиши мумкин. Фақат бу хиёнатни деб ич этингизни ейишингиз нотўғри. Бундай лаҳзаларда сукут ёрдамида душмандан ўч олиш лозим. Агар ақлни ишга солсангиз, бошқа муаммолар ҳам сиздан қочиб қутула олмайди. Баъзиларни кун давомида бош оғриғи, варикозлар безовта қилиб ўтиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 18 октябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?