date
views 4 367

Тўсатдан юз берадиган инсультнинг олдини олиш усули айтилди

Тўсатдан юз берадиган инсультнинг олдини олиш усули айтилди
Халқаро олимлар жамоасининг кўрсатишича, юрак-қон томир тизими касалликлари билан оғришга ирсий жиҳатдан мойил бўлган инсонлар чекишни ташлаш ва соғлом тана массасини сақлаш орқали инсульт юз бериши эҳтимолини камайтиришлари мумкин. Бу ҳақда EurekAlert!’даги матбуот учун хабарномада айтилади.

Мутахассислар UK Biobank узоқ муддатли тадқиқотида иштирок этган, 40-73 ёшли 306 473 беморни етти йил давомида кузатиб боришдан олинган маълумотларни таҳлил қилишди. Барча кўнгиллиларнинг тиббий тарихида инсульт ёки юрак хуружи ҳолати қайд этилмаган. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш даражаси истеъмол қилинувчи мевалар, сабзавотлар ва балиқ, мунтазам жисмоний машқлар ҳамда чекишдан сақланиш бўйича баҳоланди.

Маълум бўлишича, инсультга ирсий жиҳатдан мойиллик, ҳаёт тарзига қарамасдан, мияга қон қуйилиши эҳтимолини 35 фоизга оширади. Шу билан бирга, чекиш, носоғлом парҳез ва жисмоний фаолликнинг етарли эмаслиги каби омиллар яна 66 фоизга қўшимча хавф туғдиради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Тўсатдан юз берадиган инсультнинг олдини олиш усули айтилди