Мусулмоннинг мусулмон биродари устида ўттиз ҳақи борки, уларни адо этмай ёки розилик истамай киши масъулиятдан фориғ бўлмайди.
Бу ҳақлар қуйидагилардир:
1. Янглишса, кечиради.
2. Кўз ёшларига раҳм қилади.
3. Ошкор этилишини истамаган сирини яширади.
4. Узрини қабул қилади.
5. Ёнида ғийбат қилинса, рад этади.
6. Керак бўлганда насиҳат қилишда давом этади.
7. Дўстлигини муҳофаза этади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя этади.
9. Касал бўлганида аҳволидан хабар олади.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул қилади.
12. Совғасини қабул этади.
13. Яхшилигига яхшилик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшиликлари эвазига ташаккур билдиради.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Номусини ҳимоя этади.
17. Эҳтиёжини қондиради.
18. Орзу-ниятларининг амалга ошишида ёрдам беради.
19. Ражосини (илтимосини) қабул қилади.
20. Истакларини инкор қилмайди.
21. Аксирганида "Ярҳамукаллоҳ" дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиради.
23. Саломига алик олади.
24. Суҳбатини ёқтиради.
25. Яхшилигини кўпайтиради.
26. Қасамларини тасдиқлайди.
27. Золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам беради. Золимга ёрдам – уни зулм қилишдан қайтаришдир. Мазлумга эса бировдан унинг ҳаққини олиш билан ёрдам беради.
28. Дўст бўлади, душман бўлмайди.
29. Уни ҳимоя этади, ёрдам бермасдан ёлғиз ўзини ташлаб қўймайди.
30. Ўзига раво кўрган яхшиликни унга ҳам раво кўради. Ўзига истамаган ёмонликни унга ҳам раво кўрмайди.
Мўминлар ўзаро дўстлашишда, раҳму шафқатда ва меҳру оқибатда гўёки бир вужуднинг аъзоларидир. Кишининг эса бирор аъзоси оғриса, бошқа аъзолари ҳам азоб тортади.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”