18:45 / 12.11.2018
4 957

4 йилдан кейин ишсиз қолмаслик учун нимани ўрганиш керак? (фото)

4 йилдан кейин ишсиз қолмаслик учун нимани ўрганиш керак? (фото)
Бутунжаҳон иқтисодий форуми (WEF) яқин йиллардаги меҳнат бозори келажаги тўғрисидаги маърузани чиқарди. Сунъий идрокнинг (СИ) ривожланиши сабаб 2022 йилга келиб дунё 75 миллион иш ўрнини йўқотади. Бироқ 133 миллионта янги иш ўрнига эга бўлади. Хурсанд бўлишга шошилманг, бари осон эмас.

Фото: Unsplash

Ушбу маърузага кўра:
  • СИ яқин бир неча йилларда иш ўринларига таъсир кўрсатади: агар ҳозир компьютерлар иш операцияларининг 29 фоизини бажараётган бўлса, 2025 йилга келиб, бу кўрсаткич 52 фоизга етади.
  • Гап шундаки, роботлар бизларни иш жойларидан сиқиб чиқаришмайди, ўйин шартлари бироз ўзгариши эҳтимоли катта: бир хил ишни бажариш учун турли кўникмалар талаб этилади.

WEF мутахассислари бирор янги нарса айтишгани йўқ. Яқин йилларда сунъий идрокнинг барча иш жойларига эга чиқиши тўғрисидаги маълумотлар интернетда талайгина. Уларга ишониш-ишонмаслик ҳар кимнинг шахсий иши. Бироқ олдиндан тайёргарлик кўрган маъқул. 10 йил аввал ҳеч қандай СИ бўлмаган, ҳозир эса у билан ҳар куни юзма-юз келяпмиз. 10 йилдан кейин дунёга роботларнинг таъсири одамга қараганда кўпроқ бўлади. Нимага бўлмаслиги керак?

Маърузанинг икки қизиқ жиҳати бор:

Биринчидан, 4 йил. Илгари 10-50 йиллар ҳақида гапирилар эди. Энди эса бор-йўғи 4 йил. 2022 йилга келиб, дунёда глобал ўзгаришлар кузатилади. Маърузадаги хулосаларга ишонмасликка асос ҳам йўқ.

Иккинчидан, ўйиннинг янги қоидалари. Келажакдаги одамдан нима талаб этилади? Муаллифлар бу саволга жуда қизиқ жавоб беришган. Энг муҳими – тезкор ва узлуксиз малака ошириш.

Маъруза муаллифлари 4 йилдан кейин қайси кўникмалар асосий бўлиши ҳақида айтишган (аҳамиятининг камайиб бориши кетма-кетлигида).

1. Ностандарт вазифаларни мустақил ечиш кўникмаси.
2. Танқидий фикрлаш.
3. Ижодкорлик.
4. Одамларни бошқариш кўникмаси.
5. Гуруҳда ҳаракатларни мувофиқлаштириш.
6. Эмпатия.
7. Қарорларни мустақил қабул қилиш.
8. Мижозга йўналганлик.
9. Музокаралар ўтказиш.
10. Фикрлашнинг мослашувчанлиги.

Фото: Unsplash

Хўш, энди нима қилиш лозим?

Ўқиш-ўрганиш. WEF тадқиқотчилари узлуксиз ўқиш қобилиятига эга кишиларга талаб юқори бўлишини таъкидлашмоқда. Уларга ишонмасангиз ҳам барибир ўқиш керак. Ўрганиш ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди.

Айтганча, маърузадан. Агар мана бу соҳаларда ишласангиз, бироз хавотирга тушиш керак:

- Молия ва инвестиция.
- Ишлаб чиқариш ва инфратузилма.
- Транспорт ва логистика.
- Ахборот ва коммуникацион технологиялар.
- Маркетинг ва реклама.
- Менежмент ва кадрлар бошқаруви.
- Энергетика.
- Савдо ва қишлоқ хўжалиги.
- Соғлиқни сақлаш.
- Медиа, ахборот ва кўнгилочар хизматлар.

Айнан нимани ўрганиш керак?

Энг қизиғи, нимани ўрганиш кераклигини ҳеч ким аниқ тушунтира олмайди.

Бироқ мантиқий фикрлаш ва таълимни уч қисмга ажратишга ҳаракат қиламиз:

Фото: Unsplash

Асосий кўникмалар

Бу бошланғич синф даражаси. Улар бўлмаса, ўқишни давом эттира олмайсиз.

Ўқиш, ёзиш ва компьютерда ишлай олиш қобилияти. Асосий учта кўникма айнан шуларни ўз ичига олади.

Тўртинчиси эса - инглиз тили. Агар тилни ўрганишни ортга суриб келаётган бўлсангиз, ҳозир бунинг айни пайти.

Умумий кўникмалар

WEF маърузасига кўра, одамлар билан ишлай олиш (эмпатия), ўз-ўзини ташкил қила олиш, ностандарт фикрлаш, ўқиш қобилияти (қизиқувчанлик) талаб этилади.

Ким бўлиб ишлашингиздан қатъи назар бу кўникмалар сизга асқотади.

Профессионал кўникмалар

Бу ерда вазият бироз оғирроқ. Иккита йўлингиз бор: ўз касбингизда кўникмаларни такомиллаштириш ёки уни эсдан чиқариб, янгисини қўлга киритиш.

Яна университетга бориш керакми?

Синаб кўриш мумкин, бироқ маъниси йўқ. Олий таълим тизими сурункали равишда технологиялар ривожидан ортда қолмоқда. Диплом маошга ҳам таъсир кўрсатмайди. Машинали таълим, катта маълумотлар ва булутли технологияларни университетларда ўрганиш бошлангунига қадар ҳали кўп вақт ўтади.

Қиссадан ҳисса...

Ўқиб-ўрганишга вақт ва пулни сарфлаш – энг тўғри йўл. Айниқса, дунё жуда тез суръатларда ўзгараётгани ҳисобга олинса, бу – жуда муҳим.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 4 йилдан кейин ишсиз қолмаслик учун нимани ўрганиш керак? (фото)