11:25 / 18.11.2018
27 736

«Султон Сулаймон канизакларнинг кўнглига қандай йўл топган?..»

«Султон Сулаймон канизакларнинг кўнглига қандай йўл топган?..»
Ўрта асрларда Усмонийлар империясининг энг обрўли ва адолатли подшоси ҳисобланган султон Сулаймон-Қонуний Тўпқопи саройида ўзига хос ислоҳотларни амалга оширган. Шулардан бири канизакларга совға бериш одатидир. Султон «олтин йўлак»ни босиб кириб келган ва у билан тунни ўтказган канизакни совғасиз қолдирмаган. Унга қимматбаҳо мато, тилла ва бриллиантга қоришиқ тақинчоқлар ҳадя этган. Аммо бу совғаларни ўша пайтда навбатдаги ҳарбий юришдан кейин яничарларга бериладиган алоҳида гонорар билан таққослаш мумкин эди холос. Султон бу тақинчоқларга ҳеч қачон қалбини бағишламасди. Совға берилди дегани бу канизак ҳамиша унинг ётоғига қатнайди дегани ҳам эмасди.

Аслида қимматбаҳо тақинчоқларни султоннинг ўзи яратарди. Агар ўзи учун энг қимматли инсонга тақинчоқ ясай бошласа, бутун қалбини, меҳрини, муҳаббатини сингдирарди. Масалан, синглиси Хадича Иброҳим пошшага турмушга чиққанда, султон Сулаймон лола рамзи туширилган узук совға қилди. Бу нафақат султоннинг синглисига чексиз муҳаббатини, балки Хадича олий насаблилар оиласи аъзоси эканини ҳам англатарди. Ёки волидасига атаб ясаган тақинчоққа умуман бошқа рамз киритилган. Ўша пайтларда онаси бедаво дардга йўлиққанди. Султон тақинчоқни шундай усталик билан ясадики, волида султонга бу тақинчоқ хасталикка қарши курашишда яқиндан ёрдам бериши лозим эди. Шундай бўлган ҳам. Волида тақинчоқни қабул қилиб олгач, вужудида қўшимча куч пайдо бўла бошлаганини тан олган.

Зумрад кўзли узукни эса суюклиси Хуррам султонга атаб тайёрлади. Узукни бирга ўтган илк кечадаёқ бармоғига тақиб қўйди. Кейинчалик Хуррам султоннинг ўлимидан сўнг, бошқа авлодлар империя бошқарувини қўлга олган даврларда ўша зумрад кўзли узук қўлдан қўлга ўтди. Ҳар бир волида мақомига эга аёлнинг бармоғида албатта ўша Хуррам султоннинг зумрад кўзли узуги пайдо бўлди.

Қолаверса, бу узук Хуррам султоннинг мақомини ҳам кескин ўзгартирган. Энди у қуллар эмас, балки олий насабли шоҳ оиласининг тўлақонли аъзосига айланган.

— Узукка мен руҳимни сингдирдим, — деганди султон Сулаймон Хуррам султонга. — У бармоғингда экан, демак, мен сен билан биргаман. Шуни унутма!..

Бундан ташқари, султон Сулаймон суюкли инсонларга жониворлар ҳадя этишни ҳам хуш кўрарди. Масалан, Хуррам султонга от ҳадя қилган. Суюклиси бу отни кўргандаёқ бахтдан тўкилай деганди. Бир умрлик орзуси ушалганидан, шундай эҳтиросли ва меҳрибон ёрга етказганидан Яратганга ҳамду санолар айтганди. Айниқса, Хуррам султонга Сулаймон ҳадя этган канарейка жуда қимматли эди. Ҳар куни эрта тонгни канарейканинг сайраши билан қарши олар, бундан кайфияти кўтариларди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Султон Сулаймон канизакларнинг кўнглига қандай йўл топган?..»