Франциялик жарроҳ, онколог ҳамда диетолог шифокор Анри Жуайё қаламига мансуб «Овқатланишингизни ўзгартиринг» («Сhanegez d’Alimentation») китоби ҳозирда Францияда диетология бўйича ёзилган китоблар орасида биринчи ўринда турибди.
Гарчи, французча овқатланиш тизими ҳақида жуда кўп ёзилган бўлса-да. Аммо бу китоб катта рақобатга қарамай биринчиликка эриша олди. Сабаби, китоб нафақат овқатланиш тизимига эътибор қаратиш, балки бутун ҳаётингизга эътибор қаратишга ундайди. Бугунги мақоламизда китобда келтирилган энг асосий 10 та қоида ҳақида тўхталиб ўтамиз.
1. Кунига камида беш дона мева ёки сабзавот истеъмол қилиш. Атиги 400 г — бу унчалик қийин бўлмаса керак. Имкон қилсангиз, дозани 700 граммга оширишингиз ҳам мумкин. Айнан мана шу маҳсулотлардан биз танамизга керакли бўлган қанд, фруктоза, витамин, минерал, микроэлементларни оламиз, уларнинг мияга берадиган тўқлик ҳисси бизни ортиқча нарса еб қўймаслигимизни таъминлайди.
2. Қанд+алкоголь+ёғларнинг керагидан ортиғи кўкрак, бачадон ҳамда простата бези саратонига чалиниш хавфини оширади. Ҳаддан ортиқ истеъмол қилинган спиртли ичимлик ҳамда вино саратон хасталигини чақиради.
3. Жисмоний машқларни доимий ҳаёт тарзига киритиш — барча турдаги саратон хасталиги учун ажойиб профилактик восита саналади. Унинг фойдаси ҳақида кўп гапирилгани боис алоҳида тўхталиб ўтиш шарт эмас, деб ўйлаймиз.
4. Зайтун мойи — машҳур «Ўрта ер денгизи парҳези»нинг асоси бўлиб, кўплаб аминокислоталарга бойлиги боис ўсимлик мойлари ичида энг яхшиси ҳамда парҳезбопи ҳисобланади.
5. Ошқозонни тўлдириб олиш ярамайди. Кечки пайтга енгил таомнома: бир ёки иккита мева, зайтун мойи қўшилган яшил салат, бир бўлак қора нон еб олиш мумкин. Пишлоқ маҳсулотларидан эҳтиёт бўлган маъқул. Уларда ҳам тўйинган ёғлар бор. Мевали творог ҳамда йогуртлар таркибида қанд бор. Қанддан имкон қадар тийилинг. Мевалардаги қанд ҳамда асал билан қаноатлана олсангиз янада яхши.
6. Иложи борича буғда тайёрланадиган таомларни истеъмол қилинг. Гоҳида инсон баъзи маҳсулотларни истеъмол қила олмайди. Лекин буғда тайёрланса, уларни бемалол ея оладиган ҳолатлар ҳам учраб туради.
7. Фарзандингизни кўкрак сути билан озиқлантиришга ҳаракат қилинг. Бу сиздаги кўкрак саратонининг хавфини анча камайтирар экан.
8. Бугун сайёрамиз ифлосланишдан азият чекаётган бир пайтда танамиз ҳам бундай хилтлардан холи эмас. Баъзи мутахассислар профилактика мақсадида турфа хил дориларни ичиб туришни тавсия этишади. Лекин дори-дармон воситалари маълум бир хасталикни даволашга мўлжалланган. Унинг бошқа аъзоларга безарар эканлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
9. Кам уйқулик ҳам ортиқча вазнга сабаб бўлиши мумки. Бу нафақат катталар, балки болаларда ҳам кузатиларкан. Шундай экан, кунлик 8 соатлик уйқу жуда муҳим.
10. Франция тўғри овқатланиш миллий дастури нондан буткул воз кечмасликка чақиради. Гап шундаки, нон таркибида мушак ҳамда мия фаолияти учун керакли ўсимлик оқсиллари, мураккаб углеводлар бор экан. Демак, нондан буткул воз кечиш ярамайди. Шу ўринда нон тайёрланган унга ҳам эътибор қаратиш керак. Жайдари ундан қилинган нонлар фойдалироқ эканини яхши биламиз. Аммо вақти-вақти билан озгина оқ нон еб туриш катта хавф эмас. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”