00:25 / 02.12.2018
7 188

Мунажжимлар башорати: 2 декабрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 2 декабрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
2 декабр куни ўзингиз сезмаган ҳолда обрўли инсонлар даврасига тушиб қолишингиз мумкин. Улар йирик компаниялар раҳбарлари, машҳур кишилар бўлиши турган гап. Сиз ҳам бўш келманг. Ўзингизни дипломатларча тутинг. Мабодо улар маслаҳатлар беришса, албатта қулоқ тутинг. Бугун илгари қолиб кетган ишлар ва лойиҳаларга асло қайта кўрманг. Улар сизга бугун умуман наф келтирмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Куннинг биринчи қисмида ўта масъулиятли бир тадбирда иштирок этишингизга тўғри келиши мумкин. Кун давомида тадбиркорлар сафарга отланиши, мажлислар, ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиши кутилади. Бугун ҳар бир тийин пулни қайта-қайта ҳисоблашга эринманг. Муҳаббатда кўзланган мақсадга эришиш учун бардошли бўлишингиз талаб қилинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
2 декабр куни эгизаклар буржи остида туғилганларнинг айримлари чалкаш вазиятларда қолиши, баъзилар яқин дўстлари билан жанжаллашиб қолиши мумкин. Кайфиятингиз нолда бўлса ҳам, бундай вазиятга тушишингиз алам қилса ҳам барибир хотиржам бўлишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда оптимистларча иш кўринг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиздан кўп нарса талаб қилманг. Борига шукр қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз нафқат ёқимли, балки омадли ҳам бўлади. Кун давомида шу қадар кўп ишларни адо этасизки, кечқурунга бориб яқинларингиз билан мулоқотга ҳам куч топа олмаслигингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида кекса ва хаста қондошлардан хабар олинг, қўшимча савобга эга бўлинг. Саломатлигингиз пича панд бера бошлаши кутилади. Тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Зарурат туғилса, врач кўригидан ўтинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
2 декабрда тақдирингизда туб бурилиш ҳодисаси содир бўлиши кутилмоқда. Бу яхшилик ё ёмонликка бўлиши ўзингизга боғлиқ. Анчадан бери оила қуриш ҳақида бош қотираётганлар бугун куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувни бошдан кечиришлари мумкин. Агар бу инсон ҳақиқатан идеалингиздаги эканига амин бўлсангиз, отни қамчиланг. Кечқурун иш юзасидан сафарга жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Саломатликни, асабларни жуда эҳтиёт қилинг. Улар сизга ҳали жуда кўп керак бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Эрталабоқ муҳим бир қарорга келишингиз кутилади. Аммо қарор қабул қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг. Тайёр ёки тайёр эмаслигингизни текширувдан ўтказинг. Башарти янги иш билан боғлиқ қарор бўлса, дарҳол киришинг. Бугунги кун ёлғиз қолиш, китоб мутолаа қилиш ва истироҳат боғларида, тоза ҳавода сайр қилиш учун жуда қулай кечади. Харидларга зеб бериб юбормасангиз, бугун пулингизга пул қўшилиши тайин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажаларни ва профилактикани унутиб қўймасинлар.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
2 декабр куни шовқинли давралардан ўзингизни олиб қочинг. Бунинг оқибатида кўп куч йўқотишингиз мумкин. Рўзғорингизда дафъатан шу қадар кўп муаммо туғиладики, ишдан вақтли кетишга мажбур бўласиз. Кимки саёҳатга отланган бўлса, бу амал муваффақиятли кечади. Бироқ муҳим ҳужжатларни йўл олдидан яна бир бор кўздан ўтказишни унутманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ҳозир қиш бошланганига қарамай, бугунги кунингиз илиқ ва ёқимли кечиши кутилмоқда. Ҳозирдан янги йил байрамига совғалар йиғишни бошлайверинг. Куннинг иккинчи ярмида ғойибданми, ишқилиб, қўлингизга бир даста пул келиб тушиши мумкин. Пул кўп бўлмаслиги мумкин, лекин айни муддао экани тайин. Кечқурун баъзи дўстларимиз меҳмонга, айримлар суюклиси билан кинога бориш эҳтимоли бор. Кечки пайт ғийбатчилар таъқибидан сақланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун атрофдагиларга эмас, ўзингизга нисбатан қаттиққўл бўлинг. Одамларга аччиқ қилманг, асабни асранг. Бақир-чақир қилманг. Бу нафақат бошқалар, ўзингизни ҳам кўнгилсизликларга кўндаланг қилиши мумкин. Тиш дўхтири, косметологга бориш, муолажалар олиш муваффақиятли ўтади. Оилалилар ҳаётида эса бугун ташвишлар, жанжалли лаҳзалар кўпайгандан кўпаяди. Ҳар бир ишни пухта режа асосида амалга оширинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
2 декабрда ўз хато-камчиликларингизни кўра олишингиз, уларни ўз вақтида бартараф этишга ҳаракат қилишингиз тавсия этилади. Ҳамкасблар ёки дўстларингиз орасидан кимдир сиздан ўз манфаати йўлида фойдаланишга уриниб кўради. Агар ўша одамни вақтида аниқлай олсангиз, адабини беринг. Молиявий муаммоларнинг ижобий ҳал бўлиши даргумон. Шунинг учун қарз кўтаринг, ёки банкдан кредит олинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кун сиз учун омадли, хайрли ва унумли кечиши кутилмоқда. Кун давомида иш топа олмай юрганлар ишини топади, тадбиркорлар миллионлаб сўмлик фойдали шартномаларга имзо чекишади, кимлардир кимнидир севиб қолади-ю, қалбини гармония банд этади. Буни ҳақиқий байрам деса бўлади. Оилада тартиб ўрнатиш, муаммолар бўлса, уларни бартараф этиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. Бундан ташқари, биринчи навбатда миянгизни ҳам кераксиз хаёллардан тозалаб олинг. Енгил тортасиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
2 декабр куни ўзингиз умуман танимайдиган одамлар сизни жанжалли вазиятлар сари судраклай бошлаши мумкин. Ҳушёрликни, бардамликни қўлдан берманг. Уларни сукут ёрдамида енгиб чиқинг. Куннинг иккинчи ярмида уй таъмири, болалар камчиликлари кабиларга пул сарфлашингиз кутилади. Тадбиркорларнинг баъзиларига кечки пайт хорижда ҳам иш очишни таклиф қилишлари мумкин. Бунинг учун олдин яқинларингиз билан маслаҳатлашиб олганингиз дуруст.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 2 декабрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?