19:08 / 08.12.2018
7 867

Жуфтингизнинг кулишига қараб характерини билиб олинг

Жуфтингизнинг кулишига қараб характерини билиб олинг
Чин юракдан чиққан беш дақиқалик самимий кулгу нафақат умрни узайтиради, балки одамнинг ўзи, ички дунёси ҳақида кўп нарсаларни айтиб ҳам беради. Жуфтингиз характерининг айрим қирралари айнан унинг табассуми ёки кулгуси чоғида намоён бўлади.

— Кулгусини тийиб тура оладиган эркаклар одатда ишончли, хотиржам, мулоҳазали ва жиддий бўлишади. Бундай эркаклар никоҳда садоқатли. Лекин бунақангилар билан аёлларга жуда зерикарли.

— Агар эркак завқ билан хандон отиб кулса, айниқса кўзларини қисиб, ўзини орқага ташласа билингки, олдингизда шамол каби беқарор одам турибди. Бундайлар аёлларга енгилтаклик билан муносабатда бўлади. Улар билан мулоқот мароқли ва ғоят қувноқ кечиши мумкин. Лекин бирор бир жиддийлик кутиш ярамайди.

— Оғзининг таноби қочиб, хохолаб куладиган эркак одатда “кўйлак билан туғилган йигит”, давранинг жони. У ўткир зеҳнли, эркин, аммо интеллектуал билими ҳамин қадар: ундан яқиндагина ўқиган китоб ҳақидаги фикрдан кўра, олди-қочди латифа эшитиш мумкин.

— Агар сизнинг суҳбатдошингиз табассум ўрнига оғзини қийшайтириб, мазахсираса, билингки, рўпарангизда қўпол ва териси қалин киши турибди. У ёлғонга мойил ва маълум вазиятда шафқатсизлик намоён этиши мумкин. Бундай эркаклар ташқи кўринишидан кўпинча самимийдек туюлади.

— Агар кулаётган эркак оғзининг чап томони ўнг томонга нисбатан ҳаракатчан бўлса, бу одам юқори даражада ҳалол, тартибли, лекин шу билан бирга ичимдагини топ ва юмор ҳиссига эга. Унга ишонса бўлади. Бундай эркак ҳар қандай аёлни бахтиёр қила олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жуфтингизнинг кулишига қараб характерини билиб олинг