06:56 / 11.12.2018
5 834

Одамнинг янги аждоди аниқланди

Одамнинг янги аждоди аниқланди
Фото: YouTube / Science and more
Халқаро олимлар гуруҳи ЖАРнинг Йоханнесбург шаҳри яқинидаги Стеркфонтейн ғорида топилган олий примат қолдиқлари австралопитекларнинг янги тури — Australopithecus Prometheus’га тегишли эканлигини аниқлади. Бу ҳақда Daryo хабар берди.

Австралопитеклар биринчи марта 1924 йилда Жанубий Африкада топилган. Австралиялик анатомист Реймонд Дарт уларни Australopithecus Africanus турига киритган. Уларнинг ўзига хослиги икки оёқда ҳаракатлана олиш қобилияти бўлган. Катта австралопитеклар 1936 йилда Стеркфонтейн ғорида топилган. Тош қотган қолдиқларнинг аксарият қисми ўша турга киритилган, бироқ олимлар қолдиқларнинг бир қисми бошқа турга — Australopithecus Prometheus’га тааллуқли эканлигини тахмин қилган.

1990 йилларнинг ўрталарида Australopithecus Prometheus’га хос хусусиятларга эга бўлган австралопитекнинг деярли тўлиқ скелети — StW 573 топилган. Ёши 3,67 миллион йил деб ҳисобланадиган скелет «Кичик оёқ» деб номланган.

Тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича, StW 573 бош суяги австралопитекларнинг бошқа турлари бош суякларига ўхшаш бўлган. У дарахтга чиқа олган, бироқ бошқа турлар каби чаққон бўлмаган. Шу билан бирга, оёқлари қўлларидан узун бўлган StW 573 катта масофага юра олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Одамнинг янги аждоди аниқланди