Жуфтлар орасида кичик тортишувлар бўлиши табиий ҳол. Бундай ҳолни асабийлик билан катта жанжалга айлантириб юбормаслик муҳим. Агар турмуш ўртоғингиз асабийлашаётган бўлса, сиз паст келинг. Кўнгилни синдирадиган, қайтариб олиб бўлмайдиган сўз ва ҳаракатлардан тийилинг!
Тортишув асносида “у бақиряпти-ку!” дея сиз ҳам овозингизни баландлатманг. Шовқин солиш билан ҳеч нима ҳал бўлмайди.
Агар тортишувда албатта кимнингдир ютиши керак бўлса, қўйинг, жуфтингиз ғалаба қозонсин. Оила ҳокимият учун кураш майдони эмаслигини унутманг!
Жуфтингизнинг ўтмишда қилган хатоларини такрорлаб, эслатаверманг. Бугунгача ҳеч ким ўтмишни орқага қайтаролмаган ва эски хатосини тузатолмаган.
Нега турмуш қурганингизни унутманг. Шодлик ва қайғуларингизни бўлишиш, ҳаётдан икки карра кўпроқ завқ олиш учун оила қургансиз, шундай эмасми?
Ишларингиз юзасидан турмуш ўртоғингиз билан маслаҳатлашмайдиган, унинг фикри билан қизиқмайдиган, бунинг ўрнига дўсту дугоналарингизга кўпроқ қулоқ соладиган бўлсангиз, билингки, нотўғри йўлдасиз!
Кун давомида камида бир марта жуфтингизга яхши гап айтинг. Унинг сиздан чиройли сўз эшитганида кўзлари севинчдан порлашига ҳеч аҳамият берганмисиз?
Хато қилсангиз, буни тан олинг ва узр сўранг. Хато қилиш ҳаёт тугади дегани эмас. Асосийси, адашганини қабул қила олиш.
Оилавий ҳаловатнинг асосий омилларидан бири, кўчадаги одамлар билан муносабатда қанчалик нозик ва кибор бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда бунинг ярмини оила аҳлингиздан аямаслигингиздир!
Манба: Irfon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”