Парҳезшунослар сут билан қўшиб истеъмол қилинганида организм учун хавфли оқибатлар келтириши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхатини тузишди, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Хусусан, қаҳва сут билан қўшиб ичилганида тетиклантирувчи натижа бермайди. У сут оқсили таъсири остида нейтраллашади. Бундай ичимликдан кейин аксинча ухлагингиз келади.
Мутахассислар кўк чой ва сутнинг аралашмасини ҳам муваффақиятсиз ҳисоблашади. Бундан ташқари кўк чойни “муаммоли” ичакли кишиларга ичиш тавсия этилмайди. Сутнинг қўшилиши чойнинг антиоксидант таъсирини пасайтиради, томирларни кенгайтириб, қон босимини ўзгартиради.
Денгиз маҳсулотлари ва сариёғ қўшилган қайлали таомлар кўпчилик учун мазали туюлади. Бироқ бундай қўшилма ошқозон билан боғлиқ муаммоларнинг сабабига айланиши мумкин. Организмда оқсиллар дозаси ортиб кетиши юз беради, бу эса буйраклар фаолиятини мураккаблаштиради.
Пишлоқли омлет ҳам энг яхши бирикма эмас. Сутнинг тухум ва пишлоқ билан аралашмаси – “оқсилли зарба” бўлиб, ошқозон ҳазм қилиш тизими ундан кейин тикланиш учун узоқ вақт сарфлашига тўғри келади.
Сутни мевалар билан бирга истеъмол қилиш ҳам хавфли. Меваларни десерт ўрнида эмас, ҳар доим асосий таомдан алоҳида ейиш керак.
Сут айрим сабзавотлар – бодринг, помидор, броколли, қовоқча, сабзи билан ҳам “келишмайди”. Улардан кейин овқат ҳазм бўлиш жараёни бузилади, кучли оғриқлар пайдо бўлиши ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”