АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
2019 йил бошиданоқ арслон буржи остида таваллуд топганлар нафақат яқинлари, балки бошқа инсонларнинг ҳам диққат марказида бўлишади. Айрим дўстларимиз йил давомида юқори лавозимларни эгаллашлари кутилади.
Тўнғиз йилида сиз иш графигингизни қатъий режа асосида ташкил этишингиз керак. Шунда дўстлар ва қариндошлар билан мулоқот учун кўпроқ вақт топган бўласиз. 2019 йили умуртқа поғонангизни мустаҳкамлаш учун зарур машғулотларни ўташингиз лозим.
Ёзда оила қурмаганларнинг бахти кулиб, орзусидаги инсон билан турмуш қуришади. Оилалилар, айниқса, ёш келин-куёвлар ҳаётида 2019 йили яна бир бахтли ҳодиса юз беради. Хонадонингизда чақалоқ йиғиси жаранглайди. Умри билан берган бўлсин!
МУҲАББАТИ
Баъзилар 2019 йил бошида ташқарида қарама-қарши жинс вакил ёки вакилалари билан ишқий саргузаштларга берилиши мумкин. Айрим оиласиз дўстларимиз эса ўзига ёққан инсон билан тақдирини боғлайди. Йил давомида хоҳ аёл, хоҳ эркак бўлинг, ташқи кўринишингизга алоҳида эътибор қаратишингиз зарур. Саргузаштларга берилманг. Бахтингиздан айриласиз. Ёши улуғлар маслаҳатига қатъий амал қилинг. Уларнинг аксарияти сизга чин дилдан бахт тилайди, ахир. Унутманг, тўнғиз йили оила қуриш учун энг қулай ва хайрли йил ҳисобланади.
Муҳаббатни деб фолбин ва жодугарларга мурожаат этиб қўйманг. Улар сизни иймондан айиради.
ОИЛАСИ
Мундоқ олиб қараганда, йилни оиласи борлар ёмон бошлашмайди. Лекин феълингиздаги етакчиликка мойиллик, қизиққонлик яқинларингиз билан ўзаро муносабатларга путур етказиши мумкин. Демак, сиз тўнғиз йилида худди шу нуқсонлардан халос бўлишингиз керак.
Агар 2019 йилда бахтли бўлишни орзулаган бўлсангиз, орзуингиз йил давомида албатта ҳақиқатга айланади. Ҳақиқий бахтга эришиш учун эса яқин қариндошлар, ўзингиз севган инсон билан қайноқ муносабатлар юритинг, тунлари қаерлардадир юришни бас қилиб, уйга ўз вақтида қайтишга одатланинг. Оилавий жамғармани ўз кучингиз ва имкониятларингиз ёрдамида тўлдиришга ҳаракат қилинг.
МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ
2019 йил — Тўнғиз йилида катмонингиз ҳамиша пулга тўла бўлишини хоҳласангиз, имконингиз етса, шундай қобилиятга эга бўлсангиз, шахсий бизнесингизни очинг. Шунда пулни пулга уриштириб, йил давомида мўмай даромадлар эгасига айланасиз. Янги йил ҳам сиздан тежамкорликни талаб қилади. Тежамкор бўлмасдан бойиб кетиб бўлмайди, ишонинг. Лекин тадбиркорлар йил бўйи бир неча маротаба хайрия тадбирларида фаол иштирок этишлари лозим. Билинг, худо беҳуда «Сен қийналганга бирни берсанг, мен сенга мингни бераман» демаган.
Бойиб кетсангиз, тажрибаси кўпроқ бойлардан маслаҳат олинг. Эгаллаб турган касбингиз, ишингиз сиз кутган даромадни бермаётган бўлса, янги иш топинг. 2019 йили бу ҳаракатларингиз ижобий натижа беради. Ҳеч қачон кун бўйи диванга ястаниб ётманг.
САЛОМАТЛИГИ
2019 йили — тўнғиз йилида гастрит, апатия, тушкун кайфият, шамоллаш кабиларни бошдан кечиришингиз кутилади. Агар хотиржамликни қўлдан бермасангиз, овқатланиш меъёрларига, режимга амал қилсангиз, бу кўнгилсизликларни четлаб ўтишингиз ҳам ҳақиқатга яқин. Парҳез тутинг, шунда ошқозон ҳамда жигар хасталикларини ортга чекинишга мажбур этасиз. Йўл-йўлакай дуч келган таомни еб кетаверишдан тийилинг. Сутли таомлар истеъмолини кўпайтиринг. Сабзавотларни ва витаминга бой меваларни истеъмол қилсангиз, иммунитетингиз тушишига йўл қўймаган бўласиз.
ТЎНҒИЗ ЙИЛИДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР
Рус тарихчиси Георгий Вернадский, актёр ва режиссёр Владимир Басов, модель Виктория Лопырёва, актёр Олег Табаков, австриялик физик Эрвин Шрёдингер (Erwin Schrödinger), хонанда Тимати, америкалик ёзувчи Даниэла Стил (Danielle Steel), спортчи ва актёр Арнольд Шварценеггер (Arnold Schwarzenegger), қўшиқчи София Ротару.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
Паризод буржи остида туғилганлар 2019- тўнғиз йилини хуш кайфиятда қарши олишлари кафолатланган. Баҳор ойларида эса оила қурмаганлардан кимдир бирга ишлайдиган инсонни ёқтириб қолиши мумкин. Бу муҳаббат романи узоқ давом этиши кутилмоқда. Интиҳоси эса тўй билан боғлиқ бўлади.
Ёз ойларида саломатлигингизни мустаҳкамлашга, иммунитетни кўтаришга эътибор қаратинг. Шамоллашдан эҳтиёт бўлинг.
Тўнғиз йили давомида сиз кўплаб кутилмаган совғаларга эга бўласиз. Қайси соҳада ишламанг, ишларингиз бароридан келади. Мартабангиз ошиши, пулингиз кўпайиши шунчаки ширин хаёл эмаслигини англаб етасиз.
Тадбиркорлар сергак турсин. 2019 йили рақобатчилар ухламайди. Қандай бўлмасин, сизни синдириш пайида бўлади.
МУҲАББАТИ
Йил бошида шахсий ҳаётдан нима хоҳлаётганингизни билмай ҳайрон бўлишингиз мумкин. Оиласизлар тезроқ бўлғуси ёрини топиш ва ЗАГС бўлимига бориш истагида куйиб ёнади. Шундай экан, 2019 йил бошидаёқ янги романтик танишувни бошдан кечиришда ўта фаол бўлишингиз керак. Бу йўлда асосан ички овозга қулоқ тутинг ва тез-тез атрофга кўз ташлаб туришни одат қилинг. Ишонинг, ҳақиқий муҳаббатингизни албатта топасиз.
Муҳаббатда тўнғиз йили сизга кўплаб кутилмаган совғаларни, севги изҳорларини ваъда қилмоқда. Оилали бўлсангиз, янги йил давомида фарзандли бўлишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ОИЛАСИ
2019 йилни оилалилар меҳмондорчиликлар билан қарши олади. Баъзилар тўнғиз йилини янги уйга кўчиб ўтишдан бошлашлари ҳам мумкин.
Оилангизда гармония ҳукм суради. Агар уйни кенгайтириш ёки янги уйга кўчиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, мутахассисларга маслаҳат солинг.
Рўзғорда пайдо бўладиган фавқулодда муаммоларни ортга сурмасдан, жойида бартараф этишингиз тавсия қилинади. Олий ўқув юртига киришни мўлжаллаганлар баҳор аввалидан ҳозирлик кўришни бошлашлари керак.
Умуман айтганда, 2019 йили оилангиз билан биргаликда зерикишга вақтингиз бўлмайди. Йил бўйи узун-қисқа сафарлар, меҳмондорчиликлар, уй жиҳозлари харид қилиш билан банд бўласиз.
МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ
Молия масаласида 2019 йили иштаҳангизга эрк берманг. Охири яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Оилавий бюджетни ҳам аниқ ҳисоб-китобда ушланг.
Йил мобайнида кўп пул топасиз. Санашдан зериккан пайтларингиз ҳам кўп бўлади. Тежамкорлик одатингиздан янги йилда ҳам воз кечманг. Жуда бўлмаса, шахсий бизнесингизни очинг.
Айримлар куз ойларида пулдан росманасига қийналиб қолишлари мумкин. У ҳолда зудлик билан қўшимча даромад келтирадиган иш топишингизга тўғри келади. Иш жойингизда мартабангиз ўтган йилдагидан юқори бўлиши кафолатланган.
Айниқса, баҳор ойларида даромаднинг ўзи сизни қувлаб юриши кутилмоқда. Тадбиркорлар фойдали шартномаларга имзо чекишади, келишувларга эришишади.
САЛОМАТЛИГИ
2019 йил бошида иммунитетни кўтариш ҳаракатида бўлишингиз керак. Айниқса, сурункали хасталикка йўлиққанлар учун иммунитет масаласи ҳамиша биринчи ўринда туриши лозим. Спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланиш, велосипед сайри сизга соғлиқни тиклашда катта ёрдам беради.
Зарарли одатларни ташлаш ҳам тўнғиз йилининг асосий талабларидан бири эканини унутманг. Кўпроқ пиёда юринг, компьютер қаршисида тун бўйи ўтиришни бас қилинг. Айримлар йил давомида кўз остида ёнғоқчалар билан юриши, бунинг нима эканини тушуна олмай ҳалак бўлиши мумкин. Бу кам ухлаш оқибати. Кўпроқ ухланг.
ТЎНҒИЗ ЙИЛИДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР
Америкалик велопойгачи Лэнс Армстронг (Lance Armstrong), россиялик хонанда Алексей Гоман, актёр Ян Арлазоров, актёр Валентин Гафт, собиқ советлар жосус-диверсанти Зоя Космодемьянская, актёр Борис Галкин, космонавт Герман Титов, америкалик ёзувчи Стивен Кинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”