Омадни кўпчилик тасодифга йўяди. Кимнидир «омадли» аташ – шахснинг тинимсиз меҳнати ва иқтидорини тан олмаслик, холос, деб ҳисоблайди Ҳартфордриш университети ўқитувчиси, психология фанлари профессори Ричард Уайзман. У «ўз вақтида, керакли жойда пайдо бўлиш учун зарур қобилият»лар омадли инсонларда учрашини таъкидлайди.
Аммо бу инсонларнинг бошқалардан фарқли нимаси бор? Ҳамма гап «қобилият»дами?
Калифорния университети социологи Кристина Картер бутун фаолияти давомида шу каби саволларга жавоб излаган. Бир неча йиллар аввал, у бахтли болаларни тарбиялашни истаган ота-оналар учун онлайн-курслар ташкил этганди. У миннатдорлик, ўзликни англаш ва бахт тушунчаларини қобилият сифатларига айлантириб, ўқувчиларига ўрагатолган. Кристина фаолияти давомида омад тушунчасига ҳам кўп дуч келади, ҳар сафар бу масалага у танқидий кўз билан қараган.
Уайзман тажрибаси
Картер мана шу мавзуда кейинроқ, Ричард Уайзман ишлари билан танишади. Уайзман илгари кўзбўямачи бўлиб, пул топганди. Балки, касбда пайдо бўлган қизиқиш туфайли у психологияни танлагандир. Картер таърифи билан айтганда, у 90-йиллар сўнгида «такрорланмас» тажрибани амалга оширган. Ричард ўзини омадли ва омадсиз санаган кишиларни синовда иштирок этиш учун таклиф этган. Синов қуйидагича ўтказилди: йўлакда 20 доллар банкнот ётарди, ўзини омадли санаган шахслар пул дарров кўриб, уни чўнтакка солган. Омадсизлар эса бепарво ўтиб кетаверган.
Тажриба жуда жўн ва тушунарсиз кўриниши мумкин. Лекин Уайзман 1993 йилдан то 2003 йилгача ўтказган кичик тажрибаларидан хулоса ясаб, «Омад омиллари: 4 та асосий тамойил» китобини ёзди. Китобда келтирилган, Ричард ташкил қилган тажрибанинг мухтасар тарихи қуйидагича:
«Кўнгилли иштирокчилардан газетадаги фотоларни санаб чиқиш сўралди. Ҳар саҳифанинг тенг ярмига эса катта-катта ҳарфлар билан эълон матни ёзилганди: «Ўқишни бас қилинг! Газетада суратлар сони 43та». Бошқа саҳифада эса «Санаманг. Эълон матнини ташкилотчиларга кўрсатинг ва 250 доллар ютиб олинг», деб ёзилганди. Ўзини омадсиз деб билган кимсалар суратларни санашда давом этаверди. Хулоса қилиш мумкинки, омадсизлик аслида эътиборсизлик билан чамбарчас боғлиқ».
Уайзман тажрибалардан пайдо бўлган хулосаларни амалиётга татбиқ этиб, «Омад мактаби»ни ташкил этди. У 4та асосий тамойилни ёзиб чиқди: омадга эришиш имкониятларини максимал ошириш, ички овозга қулоқ тутиш, бахтли онларни кутиш ва омадсизликдан фойда олиш. Уайзманнинг айтишича, мактаб ўқувчиларининг 80 фоизи бир ойдан сўнг ўзини омадлилар қаторида кўра бошлаган.
Омадни ўргатиш мумкинми?
Социолог Картер омад тушунчасини қобилият сифатига айлантириб, уни болаларга ўргатишга ҳаракат қилди. У ғоясини ота-оналар орқали тарғиб этишга киришиб, ўқув стратегиясини тузган. Стратегия марказига янгиликларга очиқ бўлиш, дам ола билиш, ижтимоий мулоқотларни канда қилмаслик ва нотаниш кимса билан суҳбатдош бўлиш каби масалалар қўйилди. Келтирилган масалаларни боғлаб турувчи омил – ҳам жисмонан, ҳам руҳан очиқ бўлишга ишора қилади.
Очиқ инсонлар элементар ҳодиса, майда деталларни пайқаб қолишга мойил бўлади. Улар эса омад сари етакловчи омиллардан бири ҳисобланади. Масалан, суҳбатлар орқали кўп билимга эга бўлади, у шунчаки билағон, омадли эмас. Лекин булар ҳар қачон асқотиши мумкин. Ёки муайян шароитда нимага эътибор қилиш кераклигини билади. Бу сифатлар кишини омадсизликдан узоқда бўлишини кафолатлайди.
«Агар автомобилни сақлаш учун жой тополмаётган бўлсангиз, мана шу ҳолатдаги асабий бўлишингиз, эътиборсиз бўлишга йўл очади. Бу фанда исботланган эффект – бинокуляр кўриш имкониятини пасайтиради», – дейди у.
Оддий тилда талқин этганда, киши хатар ё муаммо пайдо бўлганда, барча кучни ушбу масалани ечишга қаратади. Ваҳоланки, атрофда мавжуд имкониятлар орқали масалага ечим топиш мумкинлиги, умуман ҳар қандай имкониятлар эътибордан четда қолади. Шунинг учун, Кристина болаларни нотаниш одамлар билан гаплашишга ўргатмоқчи бўлган. Негаки, ёш бола нотаниш киши қаршисида ўз қобиғига ўралиб, барча кучини нотаниш кимсадан беркинишга сарфлайди. Хуллас, омад шунчаки тасодиф билан тилга олинадиган ҳодиса эмас, инсон сифати ҳам бўлиши мумкин. Бунинг учун, эътибор керак.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди