23:20 / 13.01.2019
6 434

Мунажжимлар башорати: 14 январь куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 14 январь куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Иш бошлашдан олдин аниқ режа тузиб, сизга ҳамфикр бўлиши мумкин бўлганларни ҳам аниқлаб олинг. Ўзингиз яхши тушунмайдиган ишларга қўл уриб қўйишдан сақланинг. Муҳаббатда сизни гармония кун давомида тарк этмайди. Агар уйланмаган йигитлар севганининг қўлини сўраш ниятида бўлишса, бугундан қулай ва омадли кунни топа олишмайди. Кечқурун оиласизларни романтик учрашувлар кутиб қолади. Соғлиқни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
14 январда не ишга қўл урманг, фаолликни қўлдан бермаслигингиз керак. Фаолликни кечга қадар ҳам сустлаштирмаслигингиз тавсия қилинади. Молиявий масалада ҳам ютуқлар, муваффақиятлар сизники бўлади. Кўп бўлмаса-да, киссангизда пул бўлади албатта. Кечқурун қариндошларингиздан бири ҳақида ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Овқатланиш режимини бузманг. Меъёрларга қатъий амал қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Иш бошлашдан олдин эрталаб яқин ўтмишдаги амалга оширган ишларингизни таҳлил қилиб олинг. Йўл қўйилган хатолардан тегишли хулосалар ясанг. Кун давомида профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизга оид малакангизни ошириш ҳам зиён етказмайди. Тадбиркорларга бугун фойдали шартномаларни имзолаш, янги ҳамкорлар топиш, шахсий иш билан сафарга отланиш омад келтиради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
14 январ куни пули кўплар кўмагисиз ҳам мартабангизни ошириш қўлингиздан келади. Фақат ҳаволаниб кетманг, бировларга сирларингизни гуллаб қўйманг. Айримлар кун мобайнида яқинлари билан пулнинг дастидан жанжаллашиб қолиши мумкин. Агар улардан қарзингиз бўлса, дарҳол узиб қўйишингиз тавсия қилинади. Куннинг иккинчи ярмида янги билимларга эга бўлиш фойдали кечади. Саломатлигингиз ҳақида алоҳида қайғуринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз кутганингиздан ҳам ажойиб кечади. Худойим сизни йўқотишлардан, ҳасадгўйларнинг зарбаларидан сақлайди. Лекин ўзингиз ҳам доимо сергак бўлишингиз, эзгулик сари интилишингиз лозим. Оилалилар бугун яна бир карра жуфтининг ўзига нисбатан қайноқ туйғуларига шахсан гувоҳ бўлишади. Қайноқ туйғулар абадий бўлсин! Ўзингизни бировларга сира камситтириб қўйманг. Сизни танқид қила бошлашса, ўз вақтида жавобини беринг. Кечқурун олис сафарга отланишингиз мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
14 январда кечқурунгача муваффақиятлар, омад сизни тарк этмайди. Бир сўз билан айтганда, омад билан уйғонасиз, у билан уйқуга кетасиз. Янги танишганларга, атрофдагиларга кўпроқ ўзингиздаги ижобий хислатларни намойиш этинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар учун муолажалар олиш, профилактика масаласи муваффақиятли кечади. Парҳез тутаётган бўлсангиз, ортга чекинманг. Дам олишга ҳам алоҳида вақт ажратинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз осон кечмаслиги тайин. Баъзи кўнгли қораларнинг дастидан кўплаб мушкулотлар йўлингизга кўндаланг бўлиши мумкин. Бу муаммони бартараф этишда яқинларингиз ёрдам беради. Молия масаласида ҳам барча эзгу ниятларингиз амалга ошиб, чўнтакларингиз пулга тўлади. Даромадингизнинг асосий қисмини рўзғор жиҳозлари сотиб олишга сарфлашингиз тавсия қилинади. Саломатлигингиз бугун сизга панд бермайди, ишонинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
14 январ куни биргина юмуш билан ўралашган ҳолда қолиб кетманг. Сиз кўп қиррали истеъдод эгасисиз. Бундан унумли фойдалана билишингиз керак. Муҳаббатда ҳам ҳеч ким, ҳеч нарса сизни ранжитмоқчи эмас. Оилалилар гармония, оиласизлар романтика оғушида қолиши ҳақиқатга яқин. Сизни ҳурматлайдиганлар, севадиганлар ва қадрлайдиганларни ўзингиздан нари итарманг. Айримлар кечқурун зарур иш билан бошқа шаҳарга жўнаб кетиши кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ишда реалистга айланинг. Қатъият билан ҳаракатлар содир этинг. Эҳтирос, сизга зиён етказиши мумкин бўлган эмоциялардан воз кечиб, фақат ишга эътибор қаратинг. Тушдан кейин ўзингизга тегишли бўлган барча ҳужжатларни тартибга келтиринг. Айниқса, тадбиркорлар хориж фирмаларидан бири билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида бўлса, ҳужжатлар тартибга келтирилган бўлиши лозим. Эндигина шахсий бизнесини очганлар муваффақиятлар тўғрисида ҳозирча орзуламай тургани маъқул.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
14 январда олдин ечимини кутаётган асосий муаммоларни бир ёқли қилиб, ана ундан кейин янги ишга қўл уришингиз талаб этилади. Куннинг иккинчи ярмида айримлар хизмат сафарига, малака ошириш курсларига йўл олиши кутилади. Молиявий муаммоларни бартараф этиш жараёнида ҳар бир воқеа-ҳодисага реал кўз билан боқинг. Шунда кутилган даромадга эришасиз, даромадингиз мўмай кечади. Саломатликни кўздан ўтказишни ҳам унутиб қўйманг. Усиз муваффақиятлар татимайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Сиз кун давомида ёрқин ҳодисаларга гувоҳ бўлишдан ташқари, оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни ҳам учратасиз. Бу воқеа фавқулодда содир бўлади. Шунинг учун танаффусларга тайёр туринг. Аниқ мақсад сари худди шундай аниқ қадамлар ташланг. Йўл-йўлакай ёлғонларга дуч келишингиз мумкин. Уларни эътиборсиз қолдира қолинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
14 январ куни ҳеч ким ва ҳеч нарса тўғри, текис, ғалаба сари олиб борадиган йўлдан олға қадам ташлашингизда халал бера олмайди. Ҳатто, сизга рақобатчи ҳисобланганлар, ҳасадгўйлар, кўнгли қоралар ҳам сизга қарши ҳеч қандай разилона ҳаракатларни содир эта олмайди. Оилангизда аҳиллик ва гармония ҳукм суради. Садоқатни, ўз анъаналарингизни қадрланг, кам бўлмайсиз. Кечқурун маданий тадбирлар ёқимли кечади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 14 январь куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?