АҚШлик олимлар гуруҳи бир қатор тадқиқотлар ўтказиб, уйқу инсоннинг иммун тизимига ижобий таъсир кўрсатиши ва бунинг натижасида шамоллаб қолиш хавфи камайиши ҳақидаги хулосага келдилар.
Мутахассислар 170 га яқин одам иштирок этган тажриба ўтказишди. Иштирокчилар 2 гуруҳга бўлиниб, улар уйқу учун турли вақт ажратдилар. 1-гуруҳдаги одамлар 5-6 соат, 2-гуруҳдагилар эса 6-7 соат ухлашган. Бундан ташқари, 2-гуруҳдагилар кундузи ҳам дам олишган. Тадқиқот 7 кун давом этган.
Тажриба якунлангач, барча иштирокчилар иммунитетга синовдан ўтишган. Натижада кўпроқ вақт ухлаган иштирокчилар чидамлироқ иммун тизимига эга бўлганлар.
Мутахассислар шу тариқа уйқу иммун тизимига ижобий таъсир қилиши ва шу сабабли касалликлар, биринчи навбатда шамоллаш эҳтимолини камайтириши ҳақидаги тахминни тасдиқлашди. Иммунитетни умумий ошириш учун 8-10 соат уйқу етади.
Бироқ олимлар кейинги тадқиқотлар давомида уйқунинг бир ўзигина тўлиқ тузалиш учун етарли эмаслиги ҳақидаги хулосага келишди. Уйқу кўп суюқлик ичиш, витаминлар, зарур бўлганда дорилар қабул қилиш билан бирга "ишлаши" керак. Шифокорларнинг тавсиясига кўра, мунтазам равишда хоналарни шамоллатиб туриш керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди