Ҳафта давомида дам олиш кунини интиқ кутди. Якшанба куни тонгда уйғониб “Бугун мазза қилиб дам оламан” деган ўйдан кўнгли яйради. Одатдагидан кўра хотиржам нонушта қилди. Ҳафталик газеталарни қўлига олиб, кун бўйи газета ўқиб, телевизор томоша қилиб ҳордиқ чиқаришини ўйлаб хушнудлик билан оромкурсига чўкканди, ўғли олдига келди:
- Дадажон, кинога қачон борамиз?
Ўғлига кинога олиб боришини ваъда қилганига ҳам кўп бўлганди, бу ҳатто эсидан чиқиб ҳам кетганди. Кўчага чиқишни истамай ўғлига баҳона ўйлай бошлади.
Шу пайт кўзи газета саҳифасидаги дунё харитасига тушди. Дунё харитасини кичик-парчаларга бўлиб, йиртиб ташлади-да, ўғлини чақирди:
- Бу харитани тўғрилаб, аввалги ҳолига келтир. Шундан кейин кинога борамиз.
Ҳатто географиядан аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчи ҳам бу харитани аввалги ҳолига келтиролмаслигини яхши биларди. “Оқшомгача тинчгина дам оламан” деган ўйдан кулимсираб қўйди. Аммо орадан ўн-ўн беш дақиқа ўтар-ўтмас ўғил отасининг олдига келди-да:
- Отажон, харитани тузатдим. Энди тезроқ кинога борайлик, - деди. Эркак аввалига ишонмади сўнг ҳайрат билан:
- Харитани буёққа олиб кел-чи? - деди ўғлига. Харитани кўриб ҳайрати икки ҳисса ошди.
- Буни қандай уддаладинг? - деб сўради харитадан кўз узолмай.
- Менга берган харитангизнинг орқасида бир инсон сурати бор эди. Одамнинг суратини тўғрилагандим, дунё харитаси ҳам тўғриланди! - дея жавоб берди болакай...
Умида АДИЗОВА таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”