00:36 / 11.02.2019
7 562

Мунажжимлар башорати: 11 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 11 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун биринчи навбатда кун тартиби ҳамда овқатланиш режимига қатъий амал қилишингиз керак. Режа бўйича яшаш унумли ва фойдали кечишини унутманг. Эмоциянгиз бугун меъёрда бўлмайди. Бунинг натижасида жанжаллар келтириб чиқаришингиз турган гап. Шахсий ҳаётда тафаккурингизга қулоқ тутинг. Яқин ўтмишда тўплаган тажрибангизга суянинг. Яқинларингиз билан муносабатларни янада яхшилашга ҳаракат қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
11 февралда режада умуман бўлмаган сафарга отланишингиз кутилади. Агар бу сафар ишингиз билан боғлиқ бўлса, бош тортишингиз нотўғри бўлади. Умуман олганда, кунингиз руҳий жиҳатдан оғир ўтади. Шунинг учун бировлар билан беҳуда баҳслашишингиз, жанжаллашишингиз тавсия қилинмайди. Арзимас кичик бир сабаб ҳам сизнинг жаҳдингизни қўзғаши ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётингизда айтарли муаммолар бўлмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Молиявий балансни издан чиқаришни хоҳламасангиз, тежамкор бўлинг, ўтмиш тажрибангизга суянган ҳолда иш тутинг. Башарти анчадан бери ниманидир сотиб олиш илинжида бўлсангиз, бу ишни бугун қўрқмасдан амалга ошираверсангиз бўлади. Моддий жиҳатдан бугун аҳволингиз яхши кечади. Фақат сотиб олишингиз лозим бўлган буюмнинг нархини олдиндан аниқлаб олинг. Шунга қараб бюджетингизни ҳисоб-китоб қилинг. Куннинг иккинчи ярмида стрессли ҳолатлар, гастрит қайталаниши, иммунитет тушиб кетиши кузатилиши мумкин. Спорт билан бугунча шуғулланмаганингиз маъқул.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
11 феврал куни нафақат вазиятни, балки кайфиятингизни ҳам назорат остида ушлашингиз тавсия қилинади. Кайфият ўзгарувчанлиги кимларнингдир кўнглига беҳуда озор етказиб қўйишингизга сабабчи бўлиши мумкин. Айрим жуфтликлар анчадан бери шаърий никоҳда яшаётган бўлсалар, бугун расман ЗАГС дан ўтишлари эҳтимолга яқин. Кун давомида фавқулодда сафарларга чиқишингиз, йирик харидларга қўл уришингиз, хусусий мулк олди-сотдиси билан машғул бўлишингиз кутилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун муносабатларингиз аъло даражада бўлган инсон билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шахсий бизнесига эга, савдо-сотиқ билан шуғулланадиганларнинг куни туғади. Шубҳасиз, бу ҳолат даромад мўмай кечишида ўз аксини топади. Тадбиркорлардан кимдир ўта фойдали шартномани имзолайди. Шу шартнома сабаб яқин келажакда бойлигингиз ўн-ўн беш ҳисса ортади. Ёши улуғ ва бемор қариндошлар ҳолидан кечқурун албатта хабар олинг. Жуда вақтингиз бўлмаса, телефон орқали бўлса ҳам ҳол сўраб қўйсангиз, савоб бўларди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
11 февралда моддий жиҳатдан аҳволингиз мушкуллашиши мумкин. Негадир йирик харидлар қилишни истаб қоласиз-у, пулингиз етарли бўлиб чиқмайди. Нима қилиш керак? Тўғри, бундай харидлардан пул кўпаймагунча воз кеча туриш керак. Бундан бошқа ҳам пул билан боғлиқ ташвишларингиз қалашиб ётибди. Тўғри эмасми? Кун давомида саломатлигингиз билан жиддий шуғулланинг. Рўзғор ташвишларини бартараф этинг. Кечқурун сершовқин давралардан қочинг. Яхшиси, ёлғиз қолинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз сиз режалаштиргандан буткул аксинча бошланади. Аммо бу сизнинг фойдангизга. Агар ишхонадаги юмушларни адо этишда ўзингизга бўлган ишонч янада кучайса, ҳамкасблар орасида обрўйингиз ҳам албатта ортади. Раҳбарлар сизни мақтаб чарчамай қўяди. Бунга арзийсиз. Пул билан боғлиқ ишларда таваккалчилик, чув тушишлардан эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингизга алоҳида эътибор билан ёндашинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
11 феврал куни вужудингизда тўладан-да тўлароқ куч ва ғайрат билан иш бошлайсиз. Айнан улар жиддий муаммоларни бартараф этишда асқотиши мумкин. Оиласизлар тушдан кейин бўлғуси жуфтини учратиб танишишлари мумкин. Ҳамкасблар орасида ўзингизни янада хотиржам тутинг. Шунда муносабатларга путур етмайди. Кечқурун сизга кимдир бир даста пул тутқазиши кутилади. Бу кайфиятингизни кўтариб юбориши турган гап.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмида келажакда ҳомий ва яқин дўстга айланиши кутилаётган бир инсон билан танишиб қоласиз. Бу тақдирнинг навбатдаги ҳадяси. Шукр қилинг. Шахсий ҳаётда ҳам ўзингизни дипломатларча тутинг. Яқинларингизни ранжитадиган сўзларни тилингизга олманг. Саломатлигингиз масаласида кечки пайт айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Бўғимларни ва умуртқа поғонангизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
11 февралда вазият сизнинг етагингизда бўлади. Демак, хотиржамлик билан ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланиш имконига эга бўласиз. Шу баҳонада ёшларга тажрибангизни сингдиришга ҳаракат қилинг. Улар билан бажонидил фикрлашинг. Шунда дўстларингиз сони ҳам кўпая боради. Кун давомида дўстлар, танишлардан мақтовлар эшитишингиз, олқишлар остида қолишингиз ҳақиқатга яқин. Асабни асранг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун ўзгаларнинг фикрига асир бўлиб қолмаслигингиз тавсия этилади. Майли, уларнинг фикри тўғри бўлса ҳам иш бажаришда фақат ўзингизга ишонинг. Муҳаббатда ҳали оила қуришга улгурмаганлар ўз олдиларига аниқ бир мақсадни қўйган ҳолда ҳаракатлар содир этсинлар. Агар кимдир сизга ёқса, уни кўргач, юрагингиз жизилласа, эзгу мақсадга эришиш йўлига тушинг ва сўнгги маррага қадар ортга чекинманг. Соғлиғингизни ҳам эҳтиёт қилинг. Усиз ҳаётда ниятга етиб бўлмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
11 февралда иш жойингиздаги юмушларни бажаришда туб бурилиш ҳосил қилинг. Инқилоб содир этинг. Бу ҳаракатларингизни ҳамкасблар ҳам албатта қўллаб-қувватлайди, ишонинг. Оилавий ҳаётингизда майда кўнгилсизликлар юз бериш хавфи сезилмоқда. Эмоциянгизни жиловда тутинг. Фарзандлар билан кўпроқ суҳбатлашинг. Кечқурун тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 11 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?