00:03 / 24.02.2019
7 569

Мунажжимлар башорати: 24 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 24 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун нафақат атрофдагилардан, балки ўзингиздан ҳам ўрнак олишингизга тўғри келади. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам тажрибангиз етарли. Бу тажрибангизни ёшларга сингдиринг. Токи улар ҳам келгусида сиз каби бой тажрибага эга бўлсинлар. Бугун миянгизга ўрлаётган ёмон хаёллар, кераксиз муносабатларга нуқта қўйиш муваффақиятли кечади. Нимаики иш бажарсангиз ҳам жамоавий тарзда бажаришга ҳаракат қилинг. Дам олиш куни эканини унутиб қўйманг. Яхшилаб дам олинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 февралда эрталабдан сизни негадир айримлар худбинга чиқара бошлашлари мумкин. Ишда сизга бугун бировларнинг кўмаги керак бўлмайди. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг. Салгина хатога йўл қўйсангиз, бўлғуси жуфтингизни чўчитиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Уни зинҳор камсита кўрманг. Кечқурун рўзғорда йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этишингизга тўғри келади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бошқаларга ўзингизни зўр қилиб кўрсатиш фикридан йироқ бўлишингиз тавсия этилади. Молиявий муаммолар ўз-ўзидан ижобий ҳал бўлиб қолмайди. Бунинг учун сезиларли тарзда ҳаракатлар содир этишингиз керак бўлади. Бундан ташқари, кун давомида бировларнинг муаммоларини ҳам бартараф этиб беришингиз лозим. Айрим тадбиркорлар бизнес юзасидан олис манзилга сафарга отланишлари мумкин. Сафарингиз фойдали кечади, ишонаверинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
24 феврал куни сиз билан суҳбатлашиш, фикрлашиш ниятида бўлганларнинг сон-саноғи бўлмайди. Уларнинг ишончини қозонишингизга тўғри келади. Аммо бугун ўзингизнинг муаммоларингиз ҳам етарли. Уларни ҳам ўз вақтида бартараф этишингиз талаб этилади. Кечки пайт қариндошлардан бири билан орангизда келишмовчилик юзага келиши мумкин. Сиз қариндошингизнинг юзига камчиликларини айтиб ташлайсиз. Лекин хотиржамликка эътибор қаратсангиз яхши бўларди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Электр қуввати асосида ишлайдиган ускуналарга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлинг. Фақат эҳтиёткорликкина сизни оғир вазиятлардан олиб чиқиб кетади. Саломатлигингиздан хавотирланмасангиз ҳам бўлади. У бугун сизга панд бермайди. Агар сурункали хасталикка чалиниб, анчадан бери врач кўригига бормаган бўлсангиз, бугундан қолдирмаслигингиз тавсия қилинади. Кечқурун суюкли инсонингиз учун ҳам вақт ажратинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
24 февралда ишларингиз керагидан ўн чандон кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Барчасини кечга қадар уддалаб улгуришингиз лозим. Молиявий муаммоларни ҳам албатта бартараф этишингиз керак. Қўлингизга пул тушади, аммо моддий аҳволингиз сиз кутгандек кечмаслиги мумкин. Оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам жуфти ёки бўлғуси жуфти билан муносабатларда айрим тўсиқларга рўбарў бўлишлари кутилади. Ҳар бир гапни эҳтиёткорлик билан тилингизга кўчиринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз хайрли бошланади. Бу ҳолат кечга қадар сақланиб қолиши учун ўзингиз ҳаракат қилишингиз керак. Хаёлан бўлса-да, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда юқори лавозимни кўзлаб кўринг. Режалар тузинг. Шундай режа тузингки, ҳеч кимга зиёни тегмасин. Моддий аҳволингиз бугун ёмон бўлмайди. Демак, ёқимли харидларга қўл урсангиз бўлади. Кечқурун баъзилар сафарга отланиши мумкин. Сафар муваффақиятли ўтади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
24 феврал куни эзгу мақсадларга эришишингиз учун қулай имкониятлар бисёр бўлади. Молиявий масалада ҳам омад кулиб боқади. Лекин ҳасад қиладиганларнинг ҳам саноғи йўқ. Улардан эҳтиёт бўлиб иш тутишингиз зарур. Даромадларингиз ҳақида ундайларга оғиз оча кўрманг. Шахсий ҳаётда сизга туйғулар эмас, эҳтирослар ёрдам бера олади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан имкон борича эҳтирослар тилида сўзлашинг. Шунда муносабатларингиз янада мустаҳкамланишига гувоҳ бўласиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Анчадан бери сизга кўз солиб юрган бир инсон бор. Бугун ўша инсоннинг туйғуларига гувоҳ бўласиз. Орангизда яқинлик пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Айтилган гапларнинг барчаси асосан оиласизларга тегишли. Улар ёлғизликдан чарчашган. Шундай экан, имкониятдан унумли фойдаланинг. Харидларда тежамкорликка эътибор қаратинг. Баланс тежаш орқалигина сақланиб қолади. Сифатсиз маҳсулотлар харид қилиб қўйишдан сақланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
24 февралда ташаббускорлик сиз учун биринчи ўринда туриши керак. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ташаббускорлик ёрдамида оғир вазиятлардан чиқиб кетасиз. Иш бажаришда янгилик яратишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида оилавий иш билан яқин манзилга сафар қилишингиз кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ундан кейин эса дўстларингиз билан бирга сершовқин даврага тушиб қолишингиз мумкин. Бу кайфиятингиз кўтарилишида ёрдам беради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Эрталабдан фақат ҳаракатланинг, бир жойда тўхтаб қолишдан сақланинг. Ёдда тутинг, фаоллигингиз ишда ҳам, шахсий ҳаётда, сафарда ҳам керак. Бусиз мақсадга етишингиз қийин кечади. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бирини учратасиз. У ўзининг пули кўплиги билан ҳасадингизни қўзғашга уриниб кўради. Лекин фойдаси бўлмайди. Сизда ҳасад туйғусининг ўзи йўқ. Шундай экан, ит ҳурар, карвон ўтар деган ҳикматни айтинг-у, дўстингиз билан хайрлашинг. Айримлар учун бугун шахсий бизнесини очиш амали муваффақиятли кечади. Ўзингизни асранг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
24 феврал куни ишларингизнинг бароридан келиши жуда қийин кечади. Ишда унум йўқлигидан хит бўласиз. Бу кўнгилсизликларни четлаб ўтиш учун пухта режа тузиб олишингиз зарур эди. Ҳечқиси йўқ, кейинги сафар ақлли бўласиз. Оиласизлар ҳам муҳаббатда лаззатли онлардан умид қилмасалар бўлади. Айниқса, эмоциянгизни сиқувга олмасангиз, бўлғуси жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Саломатликни асранг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 24 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?