12:24 / 04.03.2019
5 629

Пойабзал танлашни биласизми?

Пойабзал танлашни биласизми?
Барча йирик дўконлар харидорлардан кўп пул олиб қолишни исташади, сотувчиларнинг ўзига хос ҳийлалари бўлади деб ёзади Даракчи нашри.

“Икки жуфт” қоидаси
Сотувчидан бошқа ўлчамдаги оёқ кийимини сўраганингизда, у сизга бир неча жуфтини келтириши турган гап. Сотувчи сизга ёрдам бераётгандек туюлиши мумкин. Аслида танловни улар қанчалик кўпайтиришса, сотиш имконияти шунчалик кўпаяди.

Сиздан ҳамиша ўтиришни сўрашади
Қоидага кўра, сотувчи харидор дўконга кирганидан сўнг 15-20 сония ичида кутиб олиши лозим. Сизга керакли пойабзални танлашда ёрдам берганидан сўнг у сиздан: “Марҳамат, ўтиринг”, деб илтифот кўрсатади. Ўтирганингиздан сўнг эса улар осонлик билан назоратни қўлга олишади, негаки шу ҳолатда сизнинг харид қилиш эҳтимолингиз ошади.

Қиммат дегани сифатли дегани эмас
Кўпинча сотувчиларнинг ўзи ҳам пойабзал нимадан тайёрланганини билишмайди. Психологиямизда шундай тушунча борки, гўёки оёқ кийими қанча қиммат бўлса, шунча сифатли бўлади. Аслида бундай эмас. Замонавий ишлаб чиқарувчилар сифат жиҳатидан қиммат моделлардан фарқ қилмайдиган арзон маҳсулотларни ясашни ўрганиб олишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Пойабзал танлашни биласизми?