Мавлоно Румийдан
Сўнгсиз қоронғулик ичидан туғилдим. Ёруғликни кўриб чўчидим. Йиғладим. Вақт ўтиб ёруғликда яшашни ўргандим. Қоронғуликни кўрдим, қўрқдим. Вақти келиб мангу қоронғуликка севганларимни жўнатдим. Йиғладим...
Яшашни ўргандим. Туғилиш – ҳаёт тугашига қўйилган бошланғич одим эканини, орадаги муддат ўлимдан тортиб олинган вақт эканини ўргандим. Вақтни ўргандим. У билан мусобақалашдим. Вақт билан мусобақалашиб бўлмаслигини, у билан ҳисоблашишни вақти келиб ўргандим.
Инсонни ўргандим. Кейин инсонлар орасида яхши ва ёмонлари борлигини... Сўнг ҳар бир инсоннинг ичида яхшилик ва ёмонлик борлигини ўргандим.
Севишини ўргандим. Кейин ишонишни. Сўнг эса ишонч севгидан ҳам мустаҳкамлигини, севги ишончнинг мустаҳкам асосидан бунёдга келишини ўргандим.
Инсон жисмини ўргандим. Яна инсон жисмида руҳ борлигини... Сўнг эса руҳ аслида жисмнинг устидалигини ўргандим.
Оламни ўргандим. Кейин эса оламни ёритиш йўлларини ўргандим. Сўнг оламни ёритиш учун аввал атрофимни ёритишим кераклигини ўргандим.
Нонни ўргандим. Кучли бўлиш учун кўп нон топиш кераклигини ўргандим. Кейин эса нонга ҳақ йўл билан эришиш, кўп нон топишдек муҳим эканини ўргандим.
Ўқишни ўргандим. Сўнг ўзимга ёзишни ўргатдим. Ва бироз муддатдан кейин ёзув менга ўзимни ўргатди...
Кетишни ўргандим. Кейин эса чидолмай қайтишни ўргандим. Ундан кейин ўзимга парво қилмай кетишни...
Дунё билан курашишни ёшлигимда ўргандим. Кейин оломон билан бирга юриш фикрига бордим. Сўнгра ҳақиқий юриш оломонга қарши юриш эканини англадим.
Ўйлашни ўргандим. Кейин қолибга тушиб ўрганишни ўргандим. Сўнг эса соғлом мушоҳада қолиблардан чиқиб мулоҳаза қилиш эканини ўргандим.
Ориятнинг муҳимлигини ўргандим. Сўнгра маҳрумдан орият кутишнинг орсизлик эканини, ҳақиқий орият гуноҳ қўлининг остида бўла туриб, гуноҳга қўл теккизмаслик эканини ўргандим.
Ҳақиқатни ўргандим бир кун. Ва ҳақиқатнинг аччиқ бўлишини ўргандим. Кейин эса меъёрдаги аччиқ овқатга лаззат берганидек, ҳаётга ҳам маъно беришини ўргандим.
Ҳар жонли ўлим шарбатини тотишини, аммо фақатгина айримлар ҳаёт таъмини тотишини ўргандим...
Умида Азиз тайёрлади
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”