20:35 / 11.05.2019
3 217

Оила меҳри

Оила меҳри
Бугун кечки пайт маҳалладошларимиздан бириникда ифтор экан, боя айтиб кетишибди. Ишдан келсам бу ҳақда ўғлим худди еткизаётган хабари учун суюнчи оладигандай, мени кўргандан югуриб олдимга келиб хабар берди:

– Дада, дада, сизни кечга ифторга айтиб кетишди. Борар экансиз.
– Хўп ўғлим, хўп.

Ишдан чарчаб келганим учунми ифторга бориш ҳам малолдай туюла бошлади. Аммо, бориш керак, маҳалладош хафа бўлиши мумкин. Ифтор вақтигача бироз дам олиб, сўнг оғиз очишга ярим соат қолганда уйдан чиқа бошладим. Қарасам хотиним аллақачон ҳар кунгидай қилиб ифторлик дастурхонини тузаб қўйибди. Дастурхонда бир идишда озроқ салат, бир стакан қатиқ, икки бўлак қозонда ёпиб пиширилган чалпак, бир ҳовуч хурмо ва бир тарелкада мевалар турар эди. Қўл калталик қурсин, ҳойнаҳой нимадир овқат қилган бўлса ҳам гўштсиз овқат қилган. Эшиккача бордим ва тўхтаб сонияларда ҳаммасини ўйлаб кўрдим: ифтордаги тўкин дастурхон, икки-уч хил овқат, турли салқин ичимликлар ва турли хориж мевалари... Йўқ, томоғимдан ўтмайди, ўтса ҳам барибир татимайди...

Секин ортга қайтдим ва ўзимнинг қадрдон дастурхоним ёнига ўтириб, Қуръонни қўлимга олдим ва болаларимни ёнимга чақирдим.

Ғайрат Йўлдош

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Оила меҳри