Танангизни тез бўшаштиришни ўргансангиз, ҳорғинлик ҳам, стресс ҳам ва бошқа касалликлар ҳам сиз учун қўрқинчли бўлмайди.
Танг қилиб қўювчи стресс
Стресс ва чарчоқ ҳар доим нохуш жисмоний туйғулар ва танглик билан боғлиқ. Бу бўйиннинг қотиши, елкаларнинг қисилиши, жағларнинг жипслашиши ва қўлларнинг маҳкам сиқилиш ҳолатидир. Шунинг учун танани бўшаштиришни ўрганиш жуда муҳим.
Севимли жойингизни тасаввур қилинг
Кўзларингизни юминг. Сизга энг кўп ёқадиган жой ҳақида ўйланг. Бу шовқин бўлмаган , тинч жой бўлиши керак. Шундай жой ҳақида икки ярим дақиқа ўйланг. Тасаввур қилинг, масалан сиз шаффоф сувли ҳовузда чўмилаяпсиз. Ёки кузги ўрмонни, далани, дарёни кўз олдингизга келтиринг.
Сиз салбий ҳиссиётни ёқимли туйғуларга алмаштиришингиз, кераксиз ташвишларни сиқиб чиқаришингиз керак.
Нафас олиш
Нафас олиш – бу тўғри бўшаштиришнинг асоси ҳисобланади. Биз турли ҳолатларда турлича нафас оламиз. Шунинг учун ҳар доим бу жараённи кузатишимиз зарур. Агар нафас олишни назорат қилишни ўргансангиз, унда сиз ўзингизни ҳам назорат қила оласиз.
Сизни тинчлантирадиган энг оддий машқ: бир неча марта чуқур-чуқур нафас олинг ва чиқаринг. Буни иложи борича секинроқ, шошмасдан бажаринг.
Таранглашиш ва бўшашиш
Навбати билан юз, бўйин, қўллар, қорин, товон мушакларини таранглаштиришни бошланг. Кейин бу мушакларни яна бўшаштиринг.
Ҳамма мушакларни бир вақтда таранг қилишга, «тош»га айланишга, бир неча сониядан кейин эса бўшаштиришга ўриниб кўринг.
Мева енг
Мазали мева саноқли дақиқаларда кайфиятни кўтара олади. Агар сиз борадиган жойингизда ҳаяжонланишга тўғри келадиган вазиятлар бўлишини олдиндан билсангиз, ўзингиз билан яхши кўрган мевангизни олинг. Уни стресс пайтлари енг.
Зарaрли озиқ-овқатларни истеъмол қилишдан воз кечиш зарурлигини эсингизда тутинг. Ёғли, шўр ва ширин егуликлар стрессни кучайтиришга ёрдам беради. Кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилишга ҳаракат қилинг. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади